Штат қисқартирилганда ходимларни «қайта гуруҳлаш»

preview

«Катта иқтисодчи лавозими штат жадвалидан чиқарилиб, иқтисодчи лавозими эса қолдирилмоқда. Катта иқтисодчи лавозимини эгаллаган ходимнинг  тажрибаси кўпроқ ва малакаси юқорироқ. Шу сабабли директор уни ишда олиб қолмоқчи. Катта иқтисодчининг ўрнига лавозими қисқартирилмаган унинг ҳамкасбини ишдан бўшатиш мумкинми?».

«Норма» компанияси эксперти Ленара ХИКМАТОВА шундай қилиш мумкин деб ҳисоблайди:

 

– «Ушбу жараён ходимларни қайтадан жойлаштириш (қайта гуруҳлаш) деб номланади.

Ходимлар сони (штати) ёки иш хусусияти ўзгартирилганда иш берувчи бир турдаги касблар ва лавозимлар доирасида ходимларни қайтадан жойлаштиришга (қайта гуруҳлашга) ҳақлидир.

Мазкур ҳолатда лавозими қисқартирилаётган малакаси юқорироқ бўлган ходим унинг розилиги билан бир турдаги бошқа лавозимга ўтказилади. Ушбу лавозимни эгаллаб турган малакаси камроқ бўлган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра бекор қилинади .

 

Ишдан бўшатиш қандай расмийлаштирилиши керак

Иқтисодчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда ишдан бўшатиш учун асос кўрсатилган ҳолда юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар қайд этилади. Масалан:

«Катта иқтисодчи лавозими қисқартирилганлиги ва шу сабабли кадрларни қайта гуруҳлаш ўтказилганлиги муносабати билан иқтисодчи Тошматов Э.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси 2022 йил 3 мартдан бекор қилинади ».

 

Қайта гуруҳлашда нималарни амалга ошириш мумкин бўлмайди

Қуйидагиларни ёдда тутиш муҳим:

1) фақат бир турдаги лавозимларга қайтадан жойлаштиришга йўл қўйилади. Шу боисдан, масалан, бухгалтерни ушбу лавозимга иқтисодчи ўтказилиши муносабати билан ишдан бўшатиш тўғри бўлмайди.

Бир турдаги лавозимлар, аввало, вазифаларнинг ўхшашлиги ёки бир хиллиги, лекин малакада (разряд, даража, тоифа) фарқлар бўлиши мумкинлиги билан  тавсифланади. Ҳар бир муайян ҳолатда ушбу масала ходимларнинг меҳнат шартномалари шартларини солиштириш йўли билан ҳал этилади. Бунда малакага оид маълумотномалардан, лавозим йўриқномалари ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш мумкин;

2) ходимларни қайтадан жойлаштириш иш берувчининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.

Лавозими қисқартирилаётган юқори малакали ходим (кўриб чиқилаётган мисолда – катта иқтисодчи) иш берувчидан унинг ўрнига ҳамкасбини ишдан бўшатишни талаб қилиши мумкин эмас.

Меҳнат низоси юзага келган тақдирда бундай қайтадан жойлаштириш (қайта гуруҳлаш) мақсадга мувофиқлиги масаласи суд томонидан кўриб чиқилмайди».


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text179389_shtat_qisqartirilganda_hodimlarni_qayta_guruhlash