Ишдан бўшаш санаси байрам кунига тўғри келса

preview

Ходим ишдан бўшатишнинг аниқ санасини кўрсатмасдан, 2022  йил 7 март куни ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза ёзди. Меҳнат кодексининг 99-моддасига биноан уни 2 ҳафтадан кейин – 2022  йил 21 мартда ишдан бўшатиш керак. Аммо, бу байрам куни бўлиб, ундан кейин қўшимча дам олиш кунлари келади. Бизда стандарт иш жадвали бўлиб, ўша кунлари офис ишламайди. Ходимни 18 мартда, узлуксиз дам олиш кунлари арафасида ишдан бўшатиш мумкинми?

 

- Йўқ, бўшата олмайсиз.

Агар ходим аризада ишдан бўшатишнинг аниқ санасини кўрсатмаган бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномаси фақат 2 ҳафтадан сўнг бекор қилиниши мумкин .

Агар ходим аризани 7 март куни ёзган бўлса, огоҳлантириш муддати ҳақиқатдан ҳам 21 март куни тугайди ва Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, бу байрам (ишланмайдиган) кун – Наврўзга тўғри келади.

2022 йил 22 ва 23 март – Президент Фармони билан иш ҳафтаси туридан қатъий назар, барча ходимлар учун белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлардир ПФ-35-сон 20.12.2021й.

Шунинг учун бу вазиятда  Меҳнат кодексининг 13-моддаси 3-қисми қоидаси қўлланилади:

Агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

Кўриб чиқилаётган вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилиш куни 2022 йил 24 мартга тўғри келади. Ходим учун бу охирги иш куни  шунинг учун у ишга келиши, меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини олиши керак .

Агар ходимни 18 март куни – 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати тугашидан олдин ишдан бўшатсангиз, бу кейинчалик меҳнат инспекцияси томонидан текширув ўтказилганда сизга нисбатан санкциялар қўллашга сабаб бўлиши мумкин.


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text179547_ishdan_bushash_sanasi_bayram_kuniga_tugri_kelsa