Суд ишдан бўшатилган ходимни ишга қайта тиклади, аммо унинг ўрни банд

preview

Ишдан бўшатилган, аммо кейинчалик суд қарори билан тикланган шахс ўрнига ишга қабул қилинган янги ходим билан қандай йўл тутиш керак? Уни ишдан бўшатиш мумкинми ёки бошқа иш бериш керакми?

Саволларга "Норма" эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ҲИКМАТОВА жавоб берди:

 

Суд қарорини қандай бажариш керак

Аввало, ишдан бўшатилган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш ва уни аввалги лавозимида ишга қайтариш керак. Бу меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш ва ходимни аввалги ишига қайтариш тўғрисида буйруқ чиқариш орқали амалга оширилади.

Ушбу янги буйруқда шунингдек қайта тикланган ходимга мажбурий бўлмаган вақт учун иш ҳақи тўлаш ва маънавий зарарни суд томонидан белгиланган миқдорларда қоплашни ҳам кўрсатинг.

Буйруқ асосида қуйидаги намуна бўйича меҳнат дафтарчасига янги ёзув киритинг: "№ ________ рақамли ёзув ҳақиқий эмас, аввалги ишига тикланди". Меҳнат дафтарчасининг 4-устунида ишга тиклаш ҳақидаги буйруққа ҳавола қилинг .

Эслатиб ўтамиз:  2020 йил 1 январдан электрон меҳнат дафтарчалари юритилаётган бўлса-да, амалдаги қонунчиликка қоғоз меҳнат дафтарчаларини бекор қилиш бўйича ўзгартиришлар ҳали киритилмаган. МКнинг 80-моддаси ва МВ-402 сон рўйх.р. Йўриқнома 29.01.1998й.га мувофиқ ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахслар, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно, қоғоз меҳнат дафтарчасини тақдим қилишга мажбур, иш берувчи эса унга тегишли қайдларни киритиши керак. 

Шунинг учун ҳозирги вақтда электрон меҳнат дафтарчаси қоғоз шаклидагиси билан параллель равишда юритилади, 2020 йил 1 январдан кейин ишга биринчи марта кираётган шахслар қабул қилинган ҳолатлар бундан мустасно. Уларга қоғоз "меҳнат" дафтарчалари очилмайди, негаки меҳнат органлари уларни беришни тўхтатган. Бу ҳолатда иш ҳақидаги ёзувлар фақат электрон меҳнат дафтарчасига киритилади.

 

Агар ишдан бўшатилган ходимнинг ўрнига бошқасини олишган бўлса,  нима қилиш керак

Ушбу ходим билан Меҳнат кодексининг 106-моддаси 2-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак. Меҳнат кодексининг 106-моддаси 2-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш ходимнинг хоҳишисиз амалга оширилишига қарамай, иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга кирмайди. Бу иш берувчи меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган тақдирда собиқ ходимни аввалги ишига қайтаришга мажбурлиги билан боғлиқдир. Бундай меъёр қонун талабларидан келиб чиқади.

Шунинг учун бу асос "тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли” ишдан бўшатишни англатади. Шу асосда ишдан бўшатиш шартлари қандай? Талаблар иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшагандан кўра бироз осонроқ:

Меҳнат кодексининг 106-моддаси 2-банди  бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш, илгари ушбу ишни бажарган ходимни қайта тиклашда 

Шартлар

Меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш 

Назарда тутилмаган

Касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг розилиги 

Талаб қилинмайди

Ишдан бўшатиш нафақаси

Ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида .

Бошқа иш таклиф қилиш

Йўл қўйилади .

Ҳомиладор аёл ва 3 ёшгача бўлган болалари бўлган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш 

Йўл қўйилади

Эътибор беринг: Меҳнат кодексининг 106-моддаси 2-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишда аввал ходимга Меҳнат кодексининг 92-моддаси 2-қисми қоидаларига мувофиқ бошқа иш таклиф қилинг. Биринчи навбатда мутахассислик ва малакага мос келадиган ишни, ундай иш бўлмаган тақдирда – корхонада мавжуд бўлган бошқа ишларни.

 Агар ходим ўтказишни рад этса ёки корхонада мос иш бўлмаса, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилиниши мумкин.

Меҳнат кодексининг 106-моддаси 2-банди асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Ишдан бўшатилган куни ходимга ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва қоғоз меҳнат дафтарчасини беринг  (биринчи марта ишга кирган  ходимдан ташқари), меҳнат шартномасининг бекор қилинишини ЯММТда рўйхатдан ўтказинг.

 

Ишдан бўшатилган ходимнинг лавозими қисқартирилган бўлса

Агар ходим йўқлигида унинг лавозими қисқартирилган бўлса, иш берувчи аввал қисқартиришни бекор қилиши керак (агар у фақат шу лавозимга тегишли бўлса –  буйруқ тўлиқ бекор қилинади,  агар буйруқ билан бир нечта лавозим қисқартирилса, унда буйруқнинг белгиланган лавозимга оид қисми бекор қилинади), лавозимни штат жадвалига "қайтаринг",  кейин ходимни стандарт схема бўйича тикланг.

 

Ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасида аввалги ишга қайта тиклаш фактини қандай акс эттириш мумкин

Агар қоғоз "меҳнат" дафтарчасини тўлдириш бўйича ҳаммаси тушунарли бўлса, электрон меҳнат дафтарчаси бўйича аниқ жавоб йўқ. Ҳозирги кунда ЯММТда бундай функция мавжуд эмас. Шунинг учун иш берувчининг ЯММТда ходимни қайта тиклаш тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳаракатларига ойдинлик киритиш учун (71) 200-70-30 ёки «Электрон меҳнат дафтари» Telegram каналига мурожаат қилинг.