Ёш болали ходималар учун қўшимча таътил ҳақидаги саволларга 7 та жавоб

preview

Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Уни амалиётда тақдим этиш бўйича юзага келадиган саволларга «Норма»  мутахассислари – Валерия ЛЯНДРЕС ва ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб беришди:

 

Бундай таътилдан фойдаланмай, ўрнига пуллик компенсация олиш мумкинми?

- Йўқ,  таътилнинг бу тури натурада тақдим этиладиган ижтимоий таътилларга киради. Уларни пуллик компенсация билан алмаштириш мумкин эмас  .

 

- Агар ходима ариза бермаса, ушбу таътилни тақдим қилмаслик мумкинми?

- Йўқ, бу давлат томонидан бундай тоифадаги ишчилар учун кафолатланган имтиёз. Қандай бўлмасин, иш берувчи уни тақдим этиши шарт.

 

Қўшимча таътилни қисмларга бўлиш ёки уни йиллик меҳнат таътилига қўшиш мумкинми?

– Ҳа, мумкин – ходиманинг хоҳишига кўра ва унинг аризаси асосида. Қонунчиликда бу борада ҳеч қандай чекловлар йўқ.

 

– Бир неча йиллик таътил кунларини бирлаштириб, бир вақтда тақдим этиш мумкинми?

- Тавсия этилмайди.

МКда ушбу савол аниқлаштирилмаган. Лекин умумий қоидага кўра  бундай қўшимча таътил ҳар йили – бола 12 ёшга тўлгунга қадар (ногирон бола - 16 ёшга) тақдим этилиши керак. Таътилни кўчириш қоидалари фақат меҳнат  таътилига тегишли.

 

 – Бундай қўшимча таътил иш йили учун тақдим этиладими ёки календарь йил учунми?

 - Меҳнат кодексининг 232-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, таътил ҳар йили, яъни – жорий календарь йил учун берилади.

 

- Агар бола январь ойида 12 ёшга тўлса? Бундай таътилни онага бериш керакми?

– Агар жорий календарь йилида бола 12 ёшга тўлса (ногирон бола 16 ёшга), уни боланинг туғилган кунидан олдин расмийлаштиришга улгуриш муҳимдир.

 

- Ходиманинг розилиги билан бундай таътил давомийлигини ўзгартириш мумкинми?

– Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ, таътилнинг бу тури 3 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас - ҳатто ходиманинг розилиги билан ҳам.

Меҳнат кодексининг 5-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас.

Таътилни жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа маҳаллий ҳужжатларида ёки бевосита ходима билан тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, ошириш мумкин.


Ўзбекистонда таътил вақти бўйича маслаҳатлар - иш таътиллари бўйича маслаҳатлар ва кўрсатмалар дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича кўрсатмалар, ўзбекистонда дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда ходимларнинг дам олиш вақти билан боғлиқ масалалар бўйича professional маслаҳат олинг. Мутахассисларимиз Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ дам олиш, дам олиш, дам олиш, танаффус ва иш вақти каби дам олиш вақтининг турли жиҳатлари бўйича фойдали маслаҳатлар ва босқичма-босқич кўрсатмалар беради /ru/publish/doc/text181460_esh_bolali_hodimalar_uchun_qushimcha_tatil_haqidagi_savollarga_7_ta_javob