Пригодится каждому кадровику в декабре:
Интизомий жазо чораларини қўллашда йўл қўйиладиган хатолар
Иш берувчи Меҳнат кодексида назарда тутилмаган жазони қўллади
Ишга алкоголли мастлик ҳолатида келганлиги учун ходимга буйруқ билан жиддий ҳайфсан берилди.
- Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-қисми бузилган. Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий чоралардан бирини қўллашга ҳақли: Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 3 ва 4-бандлари бўйича ҳайфсан бериш, жарима солиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш. Ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа чораларни қўллаш тақиқланади.
Жиддий ҳайфсан рухсат этилган жазолар сирасига кирмайди. Ҳайфсан эълон қилиниши мумкин ("жиддий" таърифисиз).
Шунингдек, "огоҳлантириш", "танбеҳ бериш", "таъсир кўрсатиш" ва шу каби интизомий жазо чоралари мавжуд эмас.
Айбдор мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49-моддаси бўйича жаримага тортилиши мумкин.
Қандай тузатиш керак
Агар ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан бир ой ўтмаган бўлса Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазони қўллаш ва аввалги буйруқни бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.
Интизомий жазо ёзма равишда қайд этилмаган
Ишга кечикиб келганлиги учун ходимга оғзаки танбеҳ берилди ва агар бу ҳолат яна такрорланса, ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантирилди. Такрорий кечикишдан сўнг ходим меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатилди.
- Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3-банди ва 182-моддаси бузилган. Биринчи қоидабузарлик бўйича интизомий жазо расмийлаштирилмаган.
Тегишинча, ходим меҳнат интизомини бузмаган ҳисобланади. Бундай вазиятда иккинчи кечикиш қоидабузарликларни тизимли деб тан олишга асос бўлмайди.
Айбдор мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ёки Жиноят кодексининг 148-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка (агар у аввал ишдан ноқонуний бўшатиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса) тортилиши мумкин.
Агар ходим судга мурожаат қилса, ишдан бўшатиш ноқонуний деб тан олинади ва у ишга тикланади, иш берувчига эса ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади:
- мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш;
- меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва бошқалар) учун компенсация тўлаш;
- маънавий зарар учун компенсация тўлаш .
Ходимнинг илтимосига кўра ишга тиклаш ўрнига унинг фойдасига 3 ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб берилиши мумкин .
Қандай тузатиш керак
Меҳнат шартномасини бекор қилишни тўхтатиш ва аввалги иш жойига тиклаш ҳақида буйруқ чиқаринг.
Агар охирги кечикишдан 1 ой ўтмаган бўлса, ушбу қоидабузарликни ҳужжатлаштиринг ва интизомий жазо қўлланг.
Интизомий жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йил ичида ходим томонидан содир этилган кейинги ҳуқуқбузарлик меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш сифатида қаралиши мумкин.
Жарима қонунда белгиланган чегарадан ошади
Иш жойида маст ҳолатда пайдо бўлгани учун ходимга 700 минг сўм жарима солинди. Бухгалтерия бўлими бир вақтнинг ўзида ходимнинг иш ҳақидан пулни тўлиқ ушлаб қолди. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи – 1,2 млн. сўм.
- Меҳнат кодексининг 181-модда 1-қисм 2-банди бузилган. Умумий қоида бўйича жарима миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ошмаслиги керак. Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидалари ўртача ойлик иш ҳақининг 50% дан кўп бўлмаган миқдорида жарима солиш ҳолатларини назарда тутиши мумкин.
Айбдор мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жаримага тортилиши мумкин.
Қандай тузатиш керак
Жарима миқдори белгиланган чегаралардан ошиб кетмаслиги учун буйруқ билан уни камайтиринг ёки Меҳнат кодексининг 181-моддаси бўйича бошқа жазо қўлланг. Ортиқча ушлаб қолинган суммани ходимга қайтаринг.
Ходим охирги прогул учун жарима ундирилиши билан мунтазам равишдаги прогуллари учун ишдан бўшатилди
Илгари прогуллар учун бир неча бор интизомий жавобгарликка тортилган ходим охирги прогул учун жарима ундирилиши билан мунтазам равишда меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ишдан бўшатилди.
- Меҳнат кодексининг 182-моддаси 4-қисми бузилган. Битта қоидабузарлик учун биттадан ортиқ жазо қўллаш мумкин эмас.
Айбдор мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси билан жаримага тортилиши мумкин.
Қандай тузатиш керак
Жарима миқдорини ходимга қайтаринг. Ишдан бўшатишни кучда қолдиринг.
Жазо иш берувчи қонунбузарлик фактини аниқлаган кундан бошлаб 1 ойдан кейин қўлланилган
Иш берувчи ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб 2 ойдан кейин ходимга ҳайфсан эълон қилди. Ходим бу вақт давомида ишга келган:
касал бўлмаган, таътилга чиқмаган.
- Меҳнат кодексининг 182-моддаси 5-банди бузилган. Интизомий жазо ходимнинг касаллиги ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмаганда, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин эмас.
Айбдор мансабдор шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жаримага тортилиши мумкин.
Қандай тузатиш керак
Нотўғри қўлланилган интизомий жазони бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.