Қайси туманлар олис ҳисобланади

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2022 йилдаги “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама  тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда ҳудудлар кесимида 297 та маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат рўйхат акс эттирилган. Рўйхатга кирган МФЙларнинг энг кўп сони Сурхондарё вилоятида, энг кам сони – Хоразм вилоятида:

  • Сурхондарё вилояти – 48 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси– 38 та;
  • Қашқадарё вилояти– 38 та;
  • Тошкент вилояти– 34 та;
  • Самарқанд вилояти – 33 та;
  • Навоий вилояти – 31 та;
  • Жиззах вилояти– 23 та;
  • Фарғона вилояти – 17 та;
  • Наманган вилояти – 16 та;
  • Сирдарё вилояти – 10 та;
  • Бухоро вилояти – 5 та;
  • Хоразм вилояти– 4 та.


Маълумот учун: 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50%игача қисми, бироқ БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2022 йилда кучга кирди.

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /publish/doc/text184637_qaysi_tumanlar_olis_hisoblanadi