Иш ҳақи сақланмайдиган таътилга кетиш учун қанча муддат ишлаб бериш керак

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

«Янги ходим ишга чиқиши билан оилавий сабабларга кўра 10 кунлик муддатга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш учун ариза ёзди. Агар у аслида бир иш куни ишлаган бўлса, унга бундай таътилни тақдим қила оламизми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва  унинг аниқ давомийлиги (йил давомида уч ойдан ошмаслиги керак) иш берувчи томонидан тақдим қилиниши мумкин .

Шундан келиб чиқиб:

1)  иш берувчи иш ҳақи сақланмайдиган таътил тақдим қилишни рад этиши мумкин;

2) иш берувчи ходимни унинг розилигисиз таътилга юборишга ҳақли эмас;

3) ўз навбатида ходим бундай таътилни талаб қилишга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно .

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил тақдим қилиш тартибини ходимлар билан меҳнат шартномалари шартларида ва корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутиш мумкин.

Агар иш берувчи ва ходим ишга қабул қилинганидан кейин исталган вақтда оилавий сабабларга кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил беришга келишишган бўлса, бу қонун бузилиши ҳисобланмайди.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти