Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик ) нафақаси қачон ва қандай тўланади

27.03.2024
author avatar

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– қандай муассасалар меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга;

– вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай кунлар учун тўланади;

– вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш манбалари ва       тўланмаганлиги учун жавобгарлик;

– вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси миқдорини аниқлаш учун иш стажи;

– ходим узоқ вақт меҳнатга лаёқатсиз бўлганда тўланадиган ҳақ.

Қандай муассасалар меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш ҳуқуқига эга

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Уни, одатда, давлат даволаш-профилактика муассасалари (ДПМ), шу жумладан вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларининг даволаш-профилактика муассасалари беради.

Карантинга олинган шахсларга карантин кунлари учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлимларининг эпидемиологи ёки санитар врачи томонидан берилади.

Карантинга олинган шахслар, шунингдек карантинга олинган шахсларнинг 14 ёшгача бўлган болаларини парвариш қилаётган шахслар иш берувчига меҳнатга лаёқатсизлик варақасини электрон шаклда юборишлари мумкин.

Эътибор беринг

Хусусий даволаш муассасалари қуйидаги ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришга ҳақли, башарти улар:

  • меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизликни экспертиза қилиш ёки тиббий-ижтимоий экспертиза бўйича етарли малакали ходимга эга бўлса;
  • стационар шароитда фаолият юритса.

Қуйидаги муассасаларнинг шифокорлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ҳақли эмас:

  • тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
  • шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
  • суд-тиббий экспертиза муассасалари;
  • пансионат ва санаторий-курортлар (сил касалликлари санаториялари бундан мустасно);
  • физиотерапия, даволаш физкультураси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар.
Вазият
ДПМ маълумотномаси касаллик варақаси ўрнини босадими
Ходимимиз тиббиёт муассасаси томонидан берилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасини тақдим этди. Ҳужжат қўлда тўлдирилган. Аниқлик киритиш учун ушбу тиббиёт муассасасига мурожаат қилдик, у ерда амбулатор даволаниш факти тасдиқланди. Ушбу маълумотномани тўлиқ касаллик варақаси сифатида қабул қилишимиз мумкинми, чунки бугунги кунда меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг электрон шакли амал қилади?

Берилган маълумотнома ўз-ўзидан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тайинланишига асос бўладиган ҳужжат сифатида тан олиниши мумкин эмас. Ходимни ишдан озод қилиш ва унга нафақа ҳисоблаш учун, эркин шаклда расмийлаштирилган маълумотнома эмас, балки белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади. Ҳозирги кунда касаллик варақасининг электрон шакли жорий этилган бўлиб, иш берувчи ҳисобга...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro