Ўртача иш ҳақи ва уни ҳисоблаб чиқариш тартиби

24.03.2025

ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ МК 257-моддасига ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибига тегишли бўлган ўзгартишлар киритилди. Энди ҳисоб-китоб унификация қилинган ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан қатъи назар, ягона тамойил бўйича амалга оширилади.

Нималар ўзгарди?

♦️Қандай эди:
Илгари ўртача иш ҳақини ҳисоблаш меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига боғлиқ эди: 

  • Вақтбай (тариф) тизимда - охирги ой учун маош + охирги 12 ой учун барча устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловларнинг 1/12 қисми.
  • Ишбай тизимда - охирги ой учун ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи + охирги 12 ой учун барча устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловларнинг 1/12 қисми.
  • Тарифсиз тизимда - МҲЭКМ + МҲЭКМдан ошадиган барча тўловларнинг 1/12 қисми.

♦️Қандай бўлди:
Энди ўртача иш ҳақи ягона формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:

Охирги ойдан олдинги 12 календарь ой учун ходимга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг 1/12 қисми.

12 ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар ÷ 12

⚠️ Муҳим!

  • Охирги ойга боғлаш бекор қилинди - энди ҳисоб-китоб 12 ойлик барча даромадларга асосланади.
  • Вақтбай, ишбай ва тарифсиз тизимлар учун энди фарқлар йўқ - ҳисоб-китоб барча тизимлар учун бир хил амалга оширилади.

Бу иш берувчилар ва ходимлар учун нимани англатади?

Ходимлар учун:

  • Ҳисоблашнинг янги усули охирги ой учун бир марталик тўловлар таъсирини бартараф этган ҳолда ўртача иш ҳақини янада объектив ва барқарор қилади.
  • Охирги ойдаги паст даромад ўртача иш ҳақи миқдорига салбий таъсир кўрсатган ҳолатлар истисно қилинди.

Иш берувчилар учун:

  • Кадрлар ҳисоби соддалаштирилади, чунки энди меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ҳисобга олиш шарт эмас - ҳисоб-китоб ягона формула бўйича амалга оширилади.
  • • Турли тоифадаги ходимлар учун турли ҳисоблаш усуллари билан боғлиқ хатолар хавфи минималлаштирилади.

Хулоса

Эндиликда, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимидан қатъи назар, барча ходимлар учун ўртача иш ҳақи охирги 12 ойдаги меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг 1/12 қисми сифатида белгиланади. Ушбу ўзгариш ҳисоб-китоб жараёнини соддалаштиради, уни ходимлар учун ҳам, иш берувчилар учун ҳам шаффоф ва тушунарли қилади. 

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал