Қурбон ҳайити 2020 йилги иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади

preview

Жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31  июлда нишонланади  . 2020 йилги иш вақти тақвими ушбу санани ҳисобга олган ҳолда тузилган. Жорий йилда байрамни нишонлаш билан боғлиқ иш вақти ҳисоб-китобининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС сўзлаб берди:


– Ушбу санада 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунини кўчириш ва қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.

Июль ойида иш вақти нормаси ўзгармайди:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни (175 соат);
  • 6 кунлик иш ҳафтасида 26 иш куни (ҳафтасига 40 соат ишланганда 173 соат ва ҳафтасига 36 соат ишланганда 155 соат).

31 июль таътил ҳисоб-китобига киритилмайди .

30 июлда (байрам арафасида) кунлик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун 1 соатга камайтирилади 

31 июль куни ишлайдиган ходимлар меҳнатига ҳар бир иш соати учун икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши лозим .


Ўзбекистонда иш вақти - иш вақти меъёрлари, иш вақти турлари иш вақти, ўзбекистонда иш вақти, иш вақтини ҳисобга олиш, иш вақтини ҳисоблаш, иш вақти меъёрлари Ўзбекистонда иш вақти. Ўзбекистондаги иш вақти ме’ёрлари билан кадровик.уз сайтида танишишингиз мумкин. Бу эрда иш соатларининг турлари мавжуд. 2024 йилда иш вақтини ҳисоблаш, шунингдек, иш вақтини қандай қилиб тўғри ёзишни билиб олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text175479_qurbon_hayiti_2020_yilgi_ish_vaqti_hisob-kitobiga_qanday_tasir_kursatadi1