Пригодится каждому кадровику в мае:
Директор бир нечта ходимни пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан ишдан бўшатмоқчи. Уларнинг айримлари йиллик таътилга чиққани сабабли иш жойида йўқ. Таътил даврида улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш мумкинми?
– Йўқ, мумкин эмас.
Таътилларда бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди .
Бундан ташқари, иш берувчи МК 100-м. 2-қ. 7-б. асосан меҳнат шартномаларини ўз ташаббуси билан бекор қилса, у меҳнат шартномаларини бекор қилиш нияти ҳақида ходимларни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт .
МК 102-м. 6-қ. мувофиқ, огоҳлантириш муддатига фақат вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақти қўшилмайди. Шу сабабли таътил даврида уларни ёзма равишда огоҳлантириш мумкин.