Пенсионерни қачон ишдан бўшатиш мумкин

preview

“Ходима 55 ёшга тўлди. Иш берувчи у пенсия ёшига етгани муносабати билан Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Аммо, мен аёлларни бу асосда ишдан бўшатиш мумкин эмаслиги ҳақида эшитгандим. Бу тўғрими?”

Саволга “Норма” эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова жавоб берди:

 

- Қисман ҳақсиз.

Агар ходим ёшга доир пенсияни олишга ҳақли бўлса, умумий қоидага кўра иш берувчи у билан Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Яъни, ходимни бу асосда қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиш мумкин:

  •  маълум ёшга етгандан кейин;
  • пенсия тайинлаш учун етарли иш стажи бўлганда.

Шунингдек, умумий қоидага кўра Меҳнат кодексининг 289-моддасига мувофиқ ёшга доир пенсия қуйидагиларга белгиланади:

  • Эркакларга – 60 ёшга тўлганда, умумий иш стажи 25 йил бўлганда;
  • Аёлларга – 55 ёшга тўлганда, умумий иш  стажи 20 йил бўлганда.

Аммо, 2019 йилнинг 1 майидан  07.03.2019 йилдаги ПФ-4235 сонли Президент Фармонига кўра иш берувчининг ташаббуси билан Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-банди бўйича аёлларни ишдан бўшатиш  улар 60 ёшга тўлгунга қадар  тақиқланади.

Яъни, ходим 60 ёшга тўлмагунча у билан тузилган муддатли меҳнат шартномасини, шунингдек номуайян вақтга тузилган меҳнат шартномасини  Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-банди бўйича бекор қилиш мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг 100-моддасида санаб ўтилган бошқа асослар  иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга тааллуқли эмас. Масалан, агар ходим меҳнат интизомини бузса, у билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3 ёки 4-банди бўйича бекор қилиш мумкин.


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text179733_pensionerni_qachon_ishdan_bushatish_mumkin