Пули тўланган таътилдан чақириб олинган ходимга компенсация бериладими

preview

«Ходим 15 асосий иш куни ва 9 қўшимча иш кунига таътил олди. Бухгалтерия 24 кун учун таътил ҳақини тўлади. Бироқ, раҳбар уни таътилнинг 15 куни ўтганидан кейин ишга чақириб олди. Энди ходим таътилнинг фойдаланилмаган 9 куни учун пуллик компенсация тўланишини сўраяпти. У 24 кун учун таътил пулини олган бўлса, компенсация тўланиши лозимми?».

 

«Раҳбар уни таътилнинг 15 куни ўтгач ишга чақириб олди»…

Ходим таътилдан раҳбарнинг ташаббусига кўра эмас, балки фақат ўзининг розилиги билан ёки унинг шахсий илтимосига кўра чақириб олиниши мумкин. МКнинг 147-моддаси қоидалари бузилган.

 

Таътил пулими ёки компенсация?

 МКнинг 151-моддасига мувофиқ ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин. Мазкур ҳолатда ходим таътилнинг энг оз муддати – 15 иш кунидан фойдаланган, 9 кун эса фойдаланилмай қолиб кетган. Бунда ходимга ушбу кунлар учун ҳақ тўланган – 24 иш куни учун таътил пули берилган. Шу боисдан таътилнинг фойдаланилмай қолган 9 куни учун қўшимча ҳақ тўланмайди.

Таътилдан чақириб олинганлиги муносабати билан ходим ишга чиққанидан кейин унга иш вақтини ҳисобга олиш табелига мувофиқ иш ҳақи тўланади.

 

Юзага келган вазиятда иш берувчининг хатти-ҳаракатлари

Ходим таътилнинг ҳақ тўланган кунларидан ўзига қулай бошқа вақтда фойдаланиши мумкин. Бироқ кўриб чиқилаётган мисолда у таътилнинг бу қисмини пуллик компенсация билан алмаштиришга қарор қилган. Натижада ходим таътилнинг энг оз муддатида (15 иш куни) дам олган ва унга фойдаланилмаган қўшимча 9 иш куни учун пуллик компенсация берилганидан кейин таътилдан тўлиқ фойдаланган ҳисобланади.

Шу сабабли:

1) ходимнинг фойдаланилмаган таътил кунларини пуллик компенсация деб ҳисобланиши илтимоси билан таътилдан чақириб олишга розилигини расмийлаштиринг. Ходимнинг розилигини ва бундай илтимосини олиш учун унга қандай ҳолатларда ва қандай тартибда компенсация тўланишини тушунтиринг;

2) ушбу ҳужжатга асосан буйруқни расмийлаштиринг:

 

                                                               Буйруқ намунаси

«1. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли ҳамда ходимнинг розилиги билан 2022 йил 12 май куни механик Иванов Петр Петрович навбатдаги таътилдан чақириб олинсин ва ишга тушган деб ҳисоблансин.

Ишга чақириб олинганлиги сабабли таътилнинг фойдаланилмай қолган 9 (тўққиз) куни учун тўланган таътил пули Иванов П.П.нинг илтимосига кўра пуллик компенсация деб ҳисоблансин (МК 151-м.), таътил пули қайта ҳисоб-китоб қилинмасин ва таътилдан тўлиқ фойдаланилган деб ҳисоблансин.

2. Кадрлар бўйича инспектор Т-2 шаклидаги шахсий карточкага ва иш вақтини ҳисобга олиш табелига тегишли қайдларни киритсин.

3. Бухгалтерияга – маълумот учун.

Асос: Иванов П.П.нинг 12.05.2022 йилдаги таътилдан чақириб олишга ёзма розилиги»

Kadrovik.uz тавсия қилади
Ишлаб чиқаришдаги вазиятни олдиндан кўра билиш мумкин. Аввалбошдан ходимни таътилдан чақириб олишга тўғри келиши эҳтимоли юқори бўлса, унга таътилнинг асосий қисмидан (15 иш кунидан) фойдаланишни, қўшимча 9 иш куни учун пуллик компенсация олишни таклиф қилинг. Бундай ҳолатда пуллик компенсация тўланган ҳолда таътилнинг бир қисмига фақат битта буйруқни расмийлаштириш мумкин.

 

Валерия ЛЯНДРЕС,

Ленара ХИКМАТОВА,

«Норма» компанияси экспертлари.

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text181323_puli_tulangan_tatildan_chaqirib_olingan_hodimga_kompensaciya_tulanadimi