Кадр ҳужжатлари йўқолган бўлса, таътил қандай ҳисобланади

preview

" Кадрлар бўйича янги мутахассис кадрлар ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда қабул қилмади. Ташкилот 2013 йилдан буён фаолият юритади, кадрлар буйруқлари  эса сўнгги 3 йил учун топширилди. Ходимлар сони 150 киши.  Т-2 шаклидаги шахсий варақалар юритилмаган".

Бундай вазиятда ходимларга жорий таътилларни ёки ишдан бўшатиш учун пуллик компенсация миқдорини тўғри расмийлаштириш ва тақдим этишни ташкил қилиш учун узоқ вақт давомида фойдаланилмаган таътиллар сонини қандай аниқлаш мумкинлигини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтириб ўтди:

 

– Бу муаммони ҳал қилиш осон бўлмайди, аммо  керак. Бу ҳолат ҳар бир ташкилотда таътилни тақдим этиш бўйича бўлим назарда тутилган Т-2 шаклидаги карточкаларни юритиш қанчалик муҳимлигини яна бир бор исботлайди. Ушбу ҳужжат расман Т-2 шаклидаги шахсий варақа деб номланади .

Кадрлар бўйича инспектор биринчи навбатда ҳар бир ходим учун Т-2 шаклидаги карточкани тўлдиришига тўғри келади. Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:

  • ҳар бир ходимнинг ишга қабул қилинган санасини, ёзувлар бўйича эгаллаб турган лавозимларини аниқлаш учун ходимларнинг меҳнат дафтарчалари;
  • йиллик таътилнинг умумий миқдорини (минимал + қўшимча) аниқлаш мумкин бўлган ходимларнинг меҳнат шартномалари;
  • ходимларнинг шахсий ҳужжатлари – Т-2 шаклига киритилиши керак бўлган зарур маълумотларни аниқлашга ёрдам беради (ходимнинг маълумотлари, таълим, малака ошириш, оила таркиби, лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар);
  • барча мавжуд кадр буйруқлари. Ўтган йиллардаги буйруқлар қаерда эканлигини аниқлашга ҳаракат қилинг. Эҳтимол, ташкилот ўз архивига эгадир. Агар ҳужжатлар сақлаш учун давлат архивларига топширилган бўлса, агар уларсиз иш даври ҳамда меҳнат ва  иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътиллардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни аниқлашнинг имкони бўлмаса,  ташкилотнинг буйруқ китобларини кўздан кечириш учун улар билан боғланинг;
  • фойдаланилган таътил кунларининг умумий сонини аниқлаш мумкин бўлган барча йиллар учун иш вақтини ҳисобга олиш табеллари;
  • бухгалтерия ҳам меҳнат таътилининг пул тўланган фойдаланилган кунлари ва иш ҳақи сақланмаган таътиллар тўғрисида маълумот бериш орқали ёрдам бериши мумкин.

 

Нимадан бошлаш керак 

1. Электрон шаклда ҳар бир амалдаги ходим учун Т-2 карточкаларини яратиш учун унинг шаблонини Excelда шакллантиринг (қуйида намуна келтирилган). Кейинчалик барча ходимлар учун Т-2ни, жумладан  қоғоз шаклда расмийлаштирган мақсадга мувофиқдир. Шахсий варақаларни қоғоз шаклда юритиш 402-сонли Йўриқноманинг 2.3-бандида назарда тутилган.

2. Ушбу ҳужжатда ҳар бир ходим учун алифбо тартибида алоҳида саҳифа ажратинг. 

3. Паспорт, меҳнат дафтарчаси ва шахсий маълумотлар бўйича ҳар бир ходим учун шахсий варақадаги барча маълум устунларни тўлдиринг.

Энг қийини "Таътиллар" бўлимини тўлдиришдир:

Таътил тури

Иш даври

Кунлар сони

Жами таътил кунлари

Сана

Асос

асосий

қўшимча

бошланиши

тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

Ташкилотга 01.11.2013 йилда қабул қилинган ходим учун берилиши керак бўлган таътил сатрларини тўлдиришга ҳаракат қилиб кўрамиз:

Таътил тури

Иш даври

Кунлар сони

Жами таътил кунлари

Сана

Асос

асосий

қўшимча

бошланиши

тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

меҳнат

01.11.2013–31.10.2014

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2014–31.10.2015

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2015–31.10.2016

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2016–31.10.2017

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2017–31.10.2018

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2018–31.10.2019

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2019–31.10.2020

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2020–31.10.2021

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2021–31.10.2022

15

3

18

 

 

 

Энди ходим иш фаолиятига киришгандан бошлаб (01.11.2013 й.дан) жорий давргача (31.10.2022 й. гача) жами неча кунлик меҳнат таътилига ҳақли эканлигини ҳисоблаш мумкин. Кўриб турганингиздек, жами 162 иш куни (18 кун х 9 давр) келиб чиқди. Агар таътил кунларининг тасдиқланган сони ўзгармаган бўлса, шундай кўриниш пайдо бўлади. Буни меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар билан аниқлаш ва тегишинча, маълумотларни тўғри тўлдириш мумкин.

Бухгалтерия маълумотлари ва тебелга кўра ҳақиқатда қанча таътил кунларидан фойдаланилгани ва тўланганлигини аниқлаб, уларни умумий сонидан ажратиб олишингиз мумкин. Шу тариқа ходим неча кунлик таътилни олмаганлигини билишингиз ва шунга қараб ходимга фойдаланилмаган таътил кунларини тақдим этишингиз мумкин.

Масалан, бухгалтерия маълумотларига кўра ходим таътилнинг 108 иш кунидан фойдаланганлиги кўриниб турибди. Табелдан таътилдан фойдаланиш саналари -  тўлиқ ёки қисман фойдаланилганлиги кўриниб турибди.

Бухгалтерия маълумотлари таътил сонини аниқлашга ёрдам беради, даврлар эса тахминан аниқланиши мумкин.

                   

Таътил тури

Иш даври

Кунлар сони

Жами таътил кунлари

Сана

Асос

асосий

қўшимча

бошланиши

тугаши

1

2

3

4

5

6

7

8

меҳнат

01.11.2013–31.10.2014

15

3

18

01.04.2014

21.04.2014

 

меҳнат

01.11.2014–31.10.2015

15

3

18

07.07.2015

27.07.2015

 

меҳнат

01.11.2015–31.10.2016

15

3

18

,,,,,

,,,,,

 

меҳнат

01.11.2016–31.10.2017

15

3

18

,,,,,

,,,,,

 

меҳнат

01.11.2017–31.10.2018

15

3

18

,,,,,

,,,,,

 

меҳнат

01.11.2018–31.10.2019

15

3

18

,,,,,

,,,,,

 

меҳнат

01.11.2019–31.10.2020

15

3

18

 

 

 

меҳнат

01.11.2020–31.10.2021

15

3

18

 

 

 

 меҳнат

01.11.2021–31.10.2022

15

3

18

 

 

 

Энди ходим жорий даврда 54 иш куни миқдорида таътилдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлигини белгилашимиз мумкин.

Бизда тўлдирилмаган охирги устун қолди - "Асос". Бу ерга таътилни тақдим этиш ҳақидаги буйруқларнинг рақамлари ва саналарини киритинг.

4. Энг машаққатли иш қолади -2013 йилдан барча буйруқларни варақлаб текшириш. Буйруқлар қуйидагиларни кўрсатади:

  • таътилларни бериш саналари, улар тўлиқ ёки қисман берилганлигини. Бу буйруқларга мувофиқ шахсий варақада қайд этилиши керак;
  • таътиллардан чақириб олиш ҳолатлари - таътилни тақдим этиш тўғрисидаги сатрлар остида белгиланади, қолдиқлар кўрсатилади;
  • муддати иш даврларига таъсир қиладиган иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил. Бу ҳам шахсий варақада  кўрсатилади, бу нафақат иш муддатини ўзгартиришга, балки иш ҳақисиз таътил тақдим қилиш нормасини аниқлашга имкон беради (12 ойлик даврда 3 ойдан ошмаслиги керак .
  • ходимнинг илтимосига кўра пуллик компенсация тўлаш ҳолатлари .

 Барча буйруқлар солиштирилгандан кейин таътилдан фойдаланиш тўғрисида аниқ тасаввур пайдо бўлади:

                     

Таътил тури

Иш даври

Кунлар сони

Жами таътил кунлари

Сана

Асос

 

асосий

қўшимча

бошланиши

тугаши

 

1

2

3

4

5

6

7

8

 

меҳнат

01.11.2013–31.10.2014

15

3

18

01.04.2014

21.04.2014

 __ дан__сонли буйруқ

 

меҳнат

01.11.2014–31.10.2015

15

3

18

07.07.2015

27.07.2015

 __ дан__сонли буйруқ

 

чақириб олинган

ҳақиқатда ишлатилган

16

07.07.2015

25.07.2015

 __ дан__сонли буйруқ

 

чақириб олингандан кейин қўшимча фойдаланди

 

 

2

05.12.2015

06.12.2015

__ дан__сонли буйруқ

 

меҳнат

01.11.2015–31.10.2016

15

3

18

,,,,,

,,,,,

 __ дан__сонли буйруқ

 

меҳнат

01.11.2016–31.10.2017

15

3

18

,,,,,

,,,,,

__ дан__сонли буйруқ

 

меҳнат

01.11.2017–31.10.2018

15

3

6

…..

…..

__ дан__сонли буйруқ

 

12

,,,,,

,,,,,

__ дан__сонли буйруқ

 

меҳнат

01.11.2018–31.10.2019

15

3

18

,,,,,

,,,,,

__ дан__сонли буйруқ

 

иш ҳақи сақланмаган

(муддат 13 кунга сурилади (27 – 14)

 

 

27

….

….

__ дан__сонли буйруқ

 

меҳнат (янги давр)

13.11.2019–12.11.2020

15

3

18

 

 

 

 

 меҳнат

13.11.2020–12.11.2021

15

3

18

 

 

 

 

меҳнат

13.11.2021–12.11.2022

15

3

18

 

 

 

 
Эътибор беринг
Келгусида бу каби вазиятлар бўлмаслиги учун таътил буйруқларида улар тақдим қилинадиган даврларни кўрсатишни унутманг.

Таътил ва ишламайдиган вақт-Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш вақти, таътилни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш ўзбекистонда ишламайдиган вақт, таътил ва ишламайдиган вақт, таътил Ўзбекистонда байрамлар қандай ташкил етилган. Ишламайдиган соатлар, байрамлар ва таътиллар ҳақида. Кадрлар бўлими ходими учун байрамлар ва таътиллар ҳақида маълумот /ru/publish/doc/text181816_kadr_hujjatlari_yuqolgan_bulsa_tatil_qanday_hisoblanadi