Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим мунтазам равишда қўшимча вазифаларни бажарса
«Раҳбар котиби вақти-вақти билан курьер вазифасини бажаради. Бу иш ҳар ойда бўлмасада, лекин мунтазам равишда содир бўлади. Курьер сифатида у бир хил ҳажмдаги ишни бажаради. Буни қандай расмийлаштирган маъқул – мажбуриятларни кенгайтириш, ички ўриндошлик, бир неча касб ва лавозимда ишлаш ёки бошқа йўл биланми? Қандай вариантлар бор?».
Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Бу вазиятда ўзининг асосий иши билан бир қаторда иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишни бажариш ўриндошлик ҳисобланади .
Ўриндошлик ходим рози бўлган тақдирда иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бундай эҳтиёж бўлганда уни узоқ ёки қисқа муддатга расмийлаштириш мумкин. Худди шу буйруқда қўшимча тўлов миқдори белгиланади .
Агар бажариладиган қўшимча иш ҳажми доимий бўлмаса, буни ўриндошлик ҳақидаги буйруқда аниқлаштириш билан кўрсатишни тавсия қиламиз: «.... қўшимча ҳақ ҳисобот ёки бажарилган ишлар далолатномасига мувофиқ ҳақиқатда бажарилган ҳажмлар (ишлар) учун тўлансин».