Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ўриндош ходимни асосий ишга расмийлаштириш учун уни ишдан бўшатиш керакми
«Ташкилотда ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим шу ташкилотнинг ўзига асосий ишга ўтказилмоқда. Бунинг учун уни асосий иш жойи бўйича лавозимга қайта расмийлаштириш тўғрисида буйруқ чиқариш етарли бўладими? Ёки эгаллаб турган лавозимидан бўшатиб, кейин янги лавозим бўйича асосий ишга қабул қилиш керакми?».
Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Иккала вариантни ҳам қўллаш мумкин, аммо ходим учун оқибатлар турлича бўлади:
1. Сиз қўшимча келишув тузиш орқали меҳнат шартномаси шартларини ўзгартиришингиз мумкин. Бунда ходим асосий ишга ўтказилган санадан қатъи назар, таътил жадвалига мувофиқ навбатдаги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
2. Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш ва уни асосий иш жойи бўйича тузиш мумкин. Бундай ҳолда ходим билан барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўлаш билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади (МК 151-м.). Ёки фойдаланилган, лекин ишлаб берилмаган таътил кунлари учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади (МК 164-м.). Бу ҳолда таътилни ҳисоблаш учун ходимнинг стажи тўхтатилади. У янги меҳнат шартномаси бўйича тузилган кундан бошлаб 6 ойдан кейин биринчи меҳнат таътилини олиши мумкин.