2022 йил 8 июль – қисқартирилган иш куними?

preview

Ўзбекистон меҳнаткашлари Қурбон ҳайити байрами ва дам олиш кунларини орзиқиб кутмоқда! Дам олишни бугун – 8-июль, жума кунидан бошлаш истаги ҳам йўқ эмас, албатта. У кимлар учун  қисқа иш куни бўлишини ва неча соатга қисқаришини «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос  Ленара ХИКМАТОВА тушунтиради:

– Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
2022 йилда Меҳнат кодексининг 131-моддасида белгиланган Қурбон ҳайити байрами 9 июлга тўғри келмоқда . Тегишинча, байрам арафасидаги кун – 8 июль – камида 1 соатга қисқартирилиши керак. Корхона ва ташкилотларнинг маҳаллий ҳужжатларида узоқроқ қисқартириш назарда тутилиши мумкин (аммо 1 соатдан кам эмас, бу жуда муҳим!).
Байрам кунлари арафасида иш вақтини қисқартириш мажбурияти мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларга тегишли.
Қисқартирилган иш вақти белгиланган ходимлар учун 8 июлдаги иш куни ҳам 1 соатга қисқартирилади. Бу қуйидагиларга тааллуқли:

  • 18 ёшга тўлмаган шахслар ;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ;
  • Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган шахслар  ;
  • алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар ;
  • уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар .
Мисол учун, офиснинг иш вақти: 09:00 дан 18:00 гача. Вояга етмаган ходим (референт) одатда 09:00 дан 16:00 гача ишлайди. 2022 йил 8 июль куни қолган ходимлар 17:00 гача ишласа, у 15:00 да ишдан кетишга ҳақли.

Бундан ташқари, иш берувчи билан келишилган ҳолда тўлиқсиз иш вақти белгиланган  ходимлар 8 июль куни ишдан эрта кетишлари мумкин .

Масалан, ходимга касал оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш зарурати туфайли унинг илтимосига биноан тўлиқсиз иш куни белгиланган – 08:00 дан 15:00 гача. 2022 йил 8 июль бошқа ходимлар сингари унга ҳам қисқа иш куни бўлади – соат 14:00 гача.

Ишлаб чиқариш, техник ва бошқа сабабларга кўра (объектларни муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига хизмат кўрсатиш, шошилинч таъмирлаш ва юклаш-тушириш ишлари ва бошқалар) ишларни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган ташкилотларда махсус тартиб амал қилади. У ерда байрамолди кунида иш (смена) муддатини қисқартиришнинг иложи бўлмагани учун ортиқча ишлаганлик учун ишдан ташқари иш ҳисобида камида 2 ҳисса ҳақ тўланади .

Ёдда тутинг!
Агар байрам 2022 йил 10 июлга (якшанба) тўғри келганда 8 июль (жума) байрам арафасидаги кун бўлмагани учун иш куни қисқартирилмас эди. Шанба, 9 июль фақат 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қисқартирилган иш куни бўлар эди.

 

Ўзбекистон Республикасида иш вақтини тартибга солиш - иш вақти ва дам олиш вақти, иш вақти ҳақида ҳамма нарса ўзбекистон республикасида иш вақти, иш вақтини тартибга солиш, иш вақтини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофиқ иш вақти. Ушбу саҳифада Ўзбекистонда иш вақтини тартибга солиш ҳақидаги мақолалар мавжуд. Кадрлар бўлими томонидан иш вақтини ҳисобга олиш ва бошқа жиҳатлар ҳақида ўқинг kadrovik.uz /ru/publish/doc/text182775_2022_yil_8_iyul_-_qisqartirilgan_ish_kunimi