Ходим ишдан бўшаган тақдирда, уни ўқитиш харажатларини тўлаш тартиби

preview

 «Иш берувчи ходимлар малакасини ошириш мақсадида уларни   қиммат курс ва тренингларга юборади. Ўқитиш учун тўлов иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади. Шундан сўнг баъзи ходимлар ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаб кетади. Баъзида эса муайян ҳуқуқбузарликлар учун улар иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилиши мумкин.   Ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганда ходим   йил давомида иш берувчига ўқиш харажатларини тўлиқ қоплаб беришга мажбур эканлигини қандай ва қайси ҳужжатда белгилаш керак? Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходим ўқиш харажатларини тўлаши учун у билан қандай ҳужжат имзоланиши керак?».

Саволга «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

 

– Ҳақиқатдан ҳам, иш берувчи ўзи учун мутахассис тайёрлаш мақсадида ходимнинг ўқиши учун тўлов қилишини кўп кузатиш мумкин. Ходим эса ўқишдан кейин ишдан бўшаб кетади.

Иш берувчига, агар ходим ўз ҳоҳишига кўра «ишлаб бериш» муддати тугашидан олдин ишдан бўшаётган бўлса, ходимнинг ўқиш нархини тўлиқ ёки ўқитишдан кейин ишлаган вақтига мутаносиб равишда тўлаш мажбурияти бўйича у билан шартнома (келишув) тузишни тавсия қиламиз. Қонунчилик бундай турдаги шартномаларни тузишни тақиқламайди .

 Шунингдек, алоҳида шартнома (келишув) тузмасдан, ушбу шартни ходим билан қўшимча келишув тузиш йўли билан амалдаги меҳнат шартномасига киритиш ҳам мумкин.

Шунга ўхшаш тартибда меҳнат муносабатлари Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 3 ёки 4-банди бўйича тугатилган тақдирда ўқиш харажатларини қоплашни ҳам назарда тутиш мумкин.

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text184727_hodim_ishdan_bushagan_taqdirda_uni_uqitish_harajatlarini_tulash_tartibi