Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади

21.05.2024

Тавсияномада:

– ишдан бўшатиш учун асос;
– огоҳлантириш муддатлари;
– огоҳлантириш муддатини ҳисоблаш;
– огоҳлантириш шакли;
– аризани қайтариб олиш;
– ишдан бўшатишни расмийлаштириш.

Агар ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашга қарор қилган бўлса, иш берувчи унга рад жавобини беришга ҳақли эмас. Бунда МК бу ҳақида иш берувчини икки ҳафта олдин огоҳлантириш мажбуриятини белгилайди. Бироқ, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра келишув муддатини қисқартириш мумкин, шу жумладан меҳнат шартномасини ариза берилган куни ҳам бекор қилиш мумкин,  .

Ходим қандай асосга кўра ишдан бўшаши мумкин

Ходим билан меҳнат шартномасини унинг ташаббусига кўра бекор қилиш учун асос – МК 160-моддаси . Ходим ҳар қандай турдаги меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилишга ҳақли. Ўз ташаббусига кўра ишдан бўшашда МК ходимларга ягона мажбуриятни – бу ҳақида иш берувчини олдиндан ва ёзма шаклда огоҳлантириш мажбуриятини юклайди .

Вазият
Аризани қабул қилишни рад этиш мумкинми

Ходим ишдан бўшашни хоҳлаб, ариза ёзди, аммо ходим барча тугалланмаган ишларни ёпмагунига қадар директор уни бўшатишни хоҳламайди. Ходимнинг ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қабул қилишни рад этиш мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас.

Амалиётда ходимнинг бошлаган ишини якунламаганлиги ёхуд муддатли меҳнат шартномасининг муддати ҳали тугамаганлиги ёки ўрнига бошқа ходим топилмаганлиги ва ҳоказоларга асосланган ҳолда иш берувчи ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиши ҳоллари учраб туради. Қонунчиликда иш берувчи ходимнинг аризасини қабул қилишни рад этиши мумкин бўлган сабаблар назарда тутилмаган.

Ходимнинг ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни рад этиш – сабабларидан қатъи назар, ноқонунийдир. Аризани вақтни чўзиш учун уни бевосита раҳбарлар томонидан имзоланишини талаб қилган ҳолда қабул қилишни рад этиш ҳам қонунга хилоф, чунки бу меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қоидаларига зид.

Ходим ишдан бўшаш ҳақида иш берувчини қандай муддатларда огоҳлантиради

Умумий қоидага кўра ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида иш берувчини 14 кун олдин огоҳлантириши лозим, . Бироқ ходимларнинг айрим тоифалари учун бу муддатлар фарқ қилади. Бундан ташқари, алоҳида ҳолларда ходим у билан меҳнат шартномасини маълум бир кунда бекор қилишни сўраши мумкин.

Жадвал

Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақида қандай муддатларда огоҳлантиради

Ходимнинг тоифаси ёки асос

Огоҳлантириш муддати

МКдаги асос

Ташкилот раҳбари

Икки ой олдин

МК 489-моддаси

Ташкилот раҳбарининг ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери, шунингдек ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) раҳбарлари  

Бир ой олдин

МК 489-моддаси

Мавсумий ходимлар

Уч календарь кун олдин

МК 494-моддаси

Вақтинча ходимлар

Уч календарь кун олдин

МК 499-моддаси

Микрофирмаларнинг ходимлари

Бир ҳафта олдин

МК 506-моддаси

Якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган ходимлар

Бир ҳафта олдин

МК 511-моддаси

Уй ишчилари

Бир ҳафта олдин

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro