Пригодится каждому кадровику в октябре:
ЯММТдаги янги функциялар: электрон меҳнат шартномалари ва Face-ID орқали тасдиқлаш
Мy.mehnat тизимига янги функциялар жорий этилди. Эндиликда платформада электрон меҳнат шартномасини тузиш имконияти мавжуд бўлиб, ходим уни Face-ID ёрдамида имзолаши мумкин. Бу ҳақида «YAMMT yangiliklari» telegram-каналида хабар берилди. ЯММТнинг янги функцияси (my.mehnat) ҳақида батафсил нашрда ўқинг.
Қандай янги функциялар жорий этилди
Меҳнат кодекси меҳнат шартномасини ёзма шаклда, қоғозда ёки электрон тарзда тузиш имконини беради. Яқингача ЯММТда фақат қоғоз шаклидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш мумкин эди. Энди тўғридан-тўғри электрон меҳнат шартномасини ҳам тузиш мумкин.
Шунингдек, ЯММТда ходим учун электрон меҳнат шартномаси тузилганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлаш ҳамда уни Face-ID ёрдамида имзолаш имконияти яратилди.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Эслатамиз
04.08.2025 йилдаги ПФ-126-сон Президент Фармонининг талаблари янги функцияларни жорий этиш зарурлигига олиб келди. Бироқ Фармонда нафақат Face-ID орқали меҳнат шартномаларини тузиш, балки уларни бекор қилиш тўғрисида ҳам айтилган. Шундай экан, яқин орада ЯММТда бундай функция ҳам пайдо бўлишини кутиш мумкин.
Электрон меҳнат шартномаси қандай тузилади
ЯММТда электрон меҳнат шартномасини расмийлаштиришнинг асосий тамойиллари ўзгаришсиз қолди. Фарқлар шундан иборатки:
- «Электрон меҳнат шартномасини тузиш» тугмаси;
- меҳнат шартномасини имзолаш учун ходимнинг шахсий кабинетига юбориш имконияти;
- агар ходим ёнма-ён бўлса, Face-ID орқали реал вақт режимида меҳнат шартномасини имзолаш;
- меҳнат шартномасини ходим имзолаганидан кейин уни тасдиқлаш зарурияти пайдо бўлди.
Эътибор беринг
Электрон меҳнат шартномаларини тузиш тартибини 05.12.2019 йилдаги ВМҚ-971-сон қарорга 1-илова белгилайди.
Ўқишни тавсия қиламиз
ЯММТда электрон меҳнат шартномасини тузиш қандай тасдиқланади
Электрон меҳнат шартномасини тузишда иш берувчи уни ходимга имзолаш учун юборади. ЯММТда шартномани имзолаш учун ҳаракатлар бунинг учун қайси усул танланганига қараб фарқланади.
Face-ID орқали тасдиқлаш. Бу усулни фақат ходим ёнингизда бўлганда танланг. Имзолаш компьютерингиз ёки ноутбукингиз камераси ёрдамида амалга оширилади. Муваффақиятли рўйхатдан ўтгандан сўнг, маълумотларни ташкилотнинг ЭРИ ёрдамида тасдиқланг.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Ходимнинг шахсий кабинети орқали тасдиқлаш. Ушбу усулда ходимга шартномани имзолаш учун сўров шахсий кабинетда «Шартномалар» бўлимига келиб тушади. Иш берувчи эса аризанинг ҳолатини кузатиб бориши мумкин бўлади. Ходим шартномани имзолаганидан сўнг, иш берувчи ҳам маълумотларни ЭРИ ёрдамида имзолаши керак бўлади.
