Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2022 й. ПФ-175-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.07.2022 й.

N ПФ-175



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан:

кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими жорий қилинди;

кам таъминланган нафақа олувчи оилалар сони охирги уч йилда тўрт баробарга ошиб, 1,9 миллионга етди;

кам таъминланган оилалардаги болаларни парваришлаш учун тўланадиган нафақа қамрови кенгайиб, нафақа тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди, мазкур тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача ҳамда нафақа миқдори ўртача 1,5 баробарга оширилди;

ишсизлик нафақаларининг энг кам миқдорлари 3,2 бараварга оширилди, аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган 20 дан ортиқ янги инструментлар жорий этилди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида тизимли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янада такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда самарали идоралараро мувофиқлаштирувчи тизимни яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш;

мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан, ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш;

аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;

ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш ҳамда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;

аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;

ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиётини жорий этиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш мақсадида, 2024 йилдан бошлаб "Йўл хариталари" ҳар йили Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Бунда "Йўл хариталари" ижроси республиканинг йиллик ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари шакллантирилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан бир ой ичида баҳолашдан ўтказилади.

3. Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилсин.

Белгилансинки, Ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.


4. Белгилансинки, Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:

а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;

б) келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.


5. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2023 йил 1 мартга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2024 йил 1 июлга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини тасдиқласин.

6. Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиши муносабати билан:

2022 йил 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси тугатилиши ҳисобига 3 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш бўлими;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро аппарати штат бирликлари ҳисобидан 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий тўловларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали амалга ошириш шўъбаси;

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари ҳузурида, уларнинг умумий штат бирликлари доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларини бошқариш ва Ижтимоий суғурта нафақалари тўловларини мониторинг қилиш бўлимлари ташкил этилсин.


7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу фармоннинг мақсад ва вазифалари босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.


8. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 25 июлдаги

ПФ-175-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳолисини

ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

       

Индикатор номи

    

Базавий

кўрсаткичлар

      

Мақсадли

кўрсаткичлар

      

Бошланғич маълумотлар

     

Масъул вазирлик

ва идоралар

      

2020

йил

   

2021

йил

   

2025

йил

   

2030

йил

   

Маълумот номи


2020

йил

     

2021

йил

    

1.

Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар (фоизда)


6,0

5,7

6,5

7,0

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг жами харажатлари (млрд. сўмда)


144 143

188 634

Молия вазирлиги

2.

Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ёрдам дастури билан қамраб олиш даражаси (фоизда)


58,8

65,8

85,2

98,1

Ижтимоий нафақа олувчи кам таъминланган оилалар (минг нафарда)


918

1 260

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


3.

Камбағаллик чегарасидан (2022 йилдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари миқдори билан белгиланадиган) паст даражада яшовчи аҳоли (фоизда)


-

17,0

8,5

5,0

Уй хўжаликларини танланма кузатуви даражаси (фоизда)


-

17,0

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси


4.

Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонининг тарбия муассасаларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонига нисбати (фоизда)


97,3

99,3

100

100

"Меҳрибонлик" уйларида болалар сони (минг нафарда)


2,0

0,6

Халқ таълими

вазирлиги

Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (минг нафарда)


75

78

Халқ таълими

вазирлиги

5.

Аҳолининг меҳнат бозорида кўрсатиладиган хизматлар билан қамраб олинганлиги (фоизда)


64,2

65,3

65,0

70,0

Бандликка кўмаклашиш дастурлари ва жамоат ишларига жалб этилган ишсиз шахслар (минг нафарда)


1 000

880

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги


6.

Ишсизлик нафақасини олувчи ишсизлар улуши (фоизда)


5,7

6,8

7,2

8,5

Ишсизлик нафақасини олувчи ишсизлар сони (минг нафарда)


89

98

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


7.

Ёшга доир пенсия таъминоти ва нафақа билан қамраб олинган пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (фоизда)

77,6

77,9

79,0

80,0

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони (минг нафарда)


2 892

3 042

Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси


Пенсия ёшидан ошган (60 ёш - эркаклар, 55 ёш - аёллар) аҳоли сони (минг нафарда)


3 725

3 906

Давлат статистика

қўмитаси


8.

Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилган реабилитация хизматлари улуши (фоизда)


16,9

16,9

17,9

20,9

Тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)


127

131

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)


752

798

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги


9.

Аҳолини муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш даражаси (фоизда)


-

-

35,0

100,0

Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)


-

-

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги


10.

Аҳолини муҳтож қисмини реабилитация техник воситалари билан таъминлаш даражаси (фоизда)


-

6,0

45,0

100,0

Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)


-

4 100

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги


11.

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида реабилитация хизматлари кўрсатилган шахсларнинг одам савдосидан жабрланган деб эътироф этилган шахсларга нисбатан улуши (фоизда)


61,3

62,4

63,3

65,4

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида реабилитация қилинган одам савдосидан жабрланган шахслар (нафарда)


92

112

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги


Одам савдосидан жабрланган деб эътироф этилган шахслар (нафарда)


150

185

Ички ишлар

вазирлиги

           

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 25 июлдаги

ПФ-175-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳолисини

ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини

2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

          

Т/р

     

Чора-тадбирлар номи

     

Амалга ошириш механизми

      

Муддати

     

Эришиладиган

мақсадлар

         

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул

ижрочилар

       

       

I. АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАДИГАН ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАР ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

1.

Давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда маҳалла даражасида ("маҳаллабай" тамойили асосида) ижтимоий ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини маҳалла даражасида кўрсатишга оид низомни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари томонидан қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилишини кўзда тутиш:

ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиш, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлаш;

ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқиш;

мураккаб операцияларни амалга ошириш, протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш, болаларни боғчага жойлаштириш каби ижтимоий хизматлар учун ўз тавсиялари ва буюртмаларини бериш;

ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо бериш;

ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб бориш;

оилада хотин-қизлар, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзага келганда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашдан ташқари, зўравонлик қилган шахслар билан тушунтириш ишларини олиб бориш.


2022 йил

август

1-мақсад: Маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни ривожлантириш

13-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларига масъул бўлган органлар фаолиятининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш

Маблағ талаб қилмайди

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Махкамова), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Турдиев), Молия вазирлиги (Ишметов)

2.

Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш.


Ногиронликни белгилашнинг анъанавий "тиббий" моделидан замонавий "ижтимоий" моделига босқичма-босқич ўтишни назарда тутувчи концепцияни тасдиқлашга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

сентябрь

4-мақсад: Ногиронликни белгилашни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш


Маблағ талаб қилмайди

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков), Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)


3.

Етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш.


"Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмасининг болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек, патронат тарбиясидаги болаларнинг тарбияланиш шароитларини жойларда танланма кузатув ишлари асосида ташкил этиш.


2022 йил

октябрь


5-мақсад: Интернат шаклидаги муассасаларни ноинституционал-лаштириш


Маблағ талаб қилмайди

Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Миллий гвардия (Мамаюсупов)


Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш ва парваришлашдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

ноябрь

4.

Доимий парваришга муҳтож шахслар ва қарияларни ҳамда доимий парвариш билан банд оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни мустаҳкамлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг туман (шаҳар) даражасида болалар ва эҳтиёжманд шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий реабилитация хизматларини ташкил этишга оид қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


5-мақсад: Интернат шаклидаги муассасаларни ноинституционал-лаштириш


Ҳисоб-китобларга асосан қарорда белгиланган молиялаштириш ҳажми ва манбалари доирасида


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков)


       

II. МEҲНAТГA ЛAЁҚAТЛИ AҲOЛИНИ ИЖТИМOИЙ

ТAЪМИНOТ БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИШ

     

5.

Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш.


Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий суғурта жамғармасини тузиш. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқловчи қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

август


6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тайинланадиган ва тўланадиган нафақаларни тайинлаш ва тўлаш низомини тасдиқлашга оид қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

2024 йил 1 январдан бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаётган ходимларга умумий иш стажи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллари ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлиқ тўлаш амалга оширилишини;

2026 йил 1 январдан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳамда иш берувчи юридик шахс сифатида тугатилганда ва тугатилаётган корхонанинг маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ишдан бўшатиш нафақаси, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари оқибатидаги тўловлар амалга оширилишини назарда тутиш.


2023 йил

июль

6.

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни дастур орқали амалга оширишни ташкил этиш.


Ижтимоий суғурта бўйича "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида алоҳида модуль яратиш.


2022 йил

август


6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Молия вазирлиги (Абруев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)


Ҳомиладорлик ва туғишга оид вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш электрон тизимини яратиш.


2022 йил

август


7.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг идоралараро электрон маълумот алмашинувини ташкил этиш.


"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси билан барча меҳнат шартномаси бўйича ишловчи ходимларни қамраб олишга оид чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)


8.

Ижтимоий суғурта жамғармасига маблағ ажратиш.


2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ижтимоий суғурта жамғармасига ҳисоб-китобларига асосан 200 миллиард сўмгача маблағ ажратиш.


2022 йил

сентябрь

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Молия вазирлиги (Ишметов)

9.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг маблағларини шакллантириш чораларини кўриш.


Ўзбекистон Республикасининг бюджет-солиқ сиёсатидан келиб чиқиб, Ижтимоий суғурта жамғармасининг маблағларини шакллантиришда қўшимча манбаларни аниқлаш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

июль

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


10.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг даромадлари манбаларини шакллантириш.


2022 йилдан бошлаб ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни ишлаб чиқишда Ижтимоий суғурта жамғармаси харажатларини инобатга олган ҳолда унинг даромадларини шакллантириш манбаларини назарда тутиш.


2022 йил

ноябрь

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Ижтимоий суғурта тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш.


"Ижтимоий суғурта тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

суғурта тўловларини молиялаштиришнинг манбаларини аниқлаш;

Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган нафақаларни белгилаш;

ижтимоий суғурта нафақаларини тайинлаш бўйича минимал квалификация шартлари, минимал ва максимал нафақа миқдорларини белгилаш.


2024 йил

декабрь

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш


Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари доирасида


Молия вазирлиги (Ишметов), Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Хайдаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


12.

Оналик муҳофазасини ижтимоий суғурта тизими билан қамраб олиш.


1. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни назарда тутувчи вақтинчалик низомни тасдиқлашга оид қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми тўланади;

фуқаронинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса, ушбу танаффуслардан бевосита олдинги ва бевосита кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;

ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси белгиланган миқдорининг қолган қисми унинг иш ҳақидан келиб чиқиб, иш берувчилар ҳисобидан тўланади.


2022 йил

август


7-мақсад: Оналикнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш


Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари доирасида


Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (Рафиков), Иш берувчилар конфедерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Махкамова), Молия вазирлиги (Ишметов)


2. Вақтинчалик низомга бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган ходимларга умумий иш стажи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллари ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.


2024 йил

январь

3. Вазирлар Маҳкамасига Халқаро меҳнат ташкилотининг 183-сон "Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Конвенциясини ратификация қилиш бўйича таклифларни киритиш.


2024 йил

март

     

III. ДАВЛАТ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМ ДАСТУРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

       

13.

Давлат ижтимоий ёрдамини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш тизимини йўлга қўйиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

кам таъминланган оилаларга болалар нафақаларини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш;

ижтимоий шартномада кам таъминланган оилалар томонидан фарзандларининг мактабдаги давоматини ва боғчага боришини таъминлаш ҳамда бириктирилган поликлиникадан мажбурий вакциналарни ўз вақтида олиши каби шартларни белгилаш;

ижтимоий шартнома тузиш орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш.


2022 йил

ноябрь

8-мақсад: Давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига манзилли етказиб берилишини таъминлаш, камбағал оилаларнинг қашшоқликка тушишига йўл қўймаслик, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш


Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)


14.

Оилаларни камбағаллик ҳолатидан чиқариш ва қайта камбағалликка тушиб қолишининг олдини олиш чораларини кўриш.


Ижтимоий шартнома орқали оилаларни камбағаллик ҳолатидан чиқаришга ва қайта камбағалликка тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган қўшимча дастурлар жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2023 йил

ноябрь


Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)


15.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимини давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг ягона маълумотлар базасига айлантириш.


"Темир дафтар"ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб, "Аёллар дафтари"ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда "Ёшлар дафтари"ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартиришларни киритиш.

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга моддий ёрдам ёки компенсация тўлашдан олдин оиланинг кам таъминланганлигини "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали тасдиқлаш.


2023 йил

декабрь


9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Парпибаева), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Молия вазирлиги (Ишметов)


16.

Ҳоким ёрдамчилари ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли институтининг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш.


"Онлайн маҳалла" электрон платформасига оиланинг мавжуд чорва моллари, томорқа ер майдонлари, оила аъзоларининг мақоми (чақириқ бўйича ҳарбий хизматда бўлиши, ўрта махсус, профессионал ёки олий таълим муассасасида ўқиши, хорижда меҳнат қилаётганлиги ва бошқалар) бўйича маълумотларини киритишини таъминлаш.


2022 йил

декабрь


9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш


Бюджет маблағларини тақсимловчи-ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида


Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Убайдуллаев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Махкамова), Молия вазирлиги (Ишметов)


"Онлайн маҳалла" электрон платформасининг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан интеграциясини йўлга қўйиш.


2023 йил

апрель


17.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш.


Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳасида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида алоҳида модуль яратиш ("Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули).


2022 йил

сентябрь


9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш


"Маҳаллада ижтимоий хизмат" модулини ишлаб чиқишга ажратилган Бирлашган миллатлар ташкилоти Болалар фондининг грант маблағлари доирасида, "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари


Молия вазирлиги (Ишметов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Махкамова), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)


Маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини Жаҳон банкининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими билан уланган махсус планшетлар билан таъминлаш.


2022 йил

октябрь


        

IV. АҲОЛИНИНГ ЗАИФ ҚАТЛАМЛАРИ МЕҲНАТ

БОЗОРИДАГИ ФАОЛ ЧОРА-ТАДБИРЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШИНИ КЕНГАЙТИРИШ

       

18.

Инсон капиталига инвестициялар йўналтириш орқали ишсиз шахсларни барқарор даромад манбаи билан таъминлаш.


1. Ҳар йилги Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурини шакллантиришда Меҳнат бозоридаги фаол чора-тадбирларга (кейинги ўринларда - МБФЧ) ажратилган ресурсларни инсон капиталини ривожлантиришга, яъни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш, тадбиркорликка жалб қилиш каби дастурларга йўналтириш ҳамда шу билан бирга жамоат ишларига жалб қилинган банд бўлмаган аҳоли улушини камайтиришни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технология-лари бўйича ўқитиш, касбга йўналтириш.


Ҳар йили

10-мақсад: Ишсиз шахсларни қўллаб-қувватлашни инсон капиталига инвестициялар орқали амалга ошириш


Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари доирасида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Махкамова), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Убайдуллаев)


19.

Ресурслар, шу жумладан, бюджет маблағлари мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш мақсадида МБФЧ натижаларини мунтазам мониторинг қилиб бориш.


Мавжуд МБФЧ дастурларини доимий иш билан таъминлаш нуқтаи назаридан баҳолаш.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига дастурларни оптималлаштириш ва натижадорлиги паст дастурларни қўллашни тўхтатиш бўйича таклифларни киритиш.


2023 йил

август

11-мақсад: МБФЧ дастурларининг самарадорлигини ошириш


Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари доирасида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Убайдуллаев), Жаҳон банки (келишувга асосан)


20.

Бандликка кўмаклашиш давлат хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш тизимини республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш масаласини ўрганиш.


Бандликка кўмаклашиш давлат хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш бўйича ҳудудларда комплекс ўрганиш ишларини ташкил этишнинг графигини тасдиқлаш.

Ўрганиш ишлари натижаси бўйича бандликка кўмаклашиш давлат хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

ноябрь

11-мақсад: МБФЧ дастурларининг самарадорлигини ошириш


Маблағ талаб қилмайди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Убайдуллаев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Махкамова)


        

V. МОЛИЯЛАШТИРИШ, МОНИТОРИНГ ВА БАҲОЛАШ

         

21.

Натижага йўналтирилган бюджет тизими тамойилини ижтимоий ҳимоя соҳаси бюджетини шакллантиришда қўллаш.


Давлат томонидан тақдим этиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларга, давлат ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган жами маблағларни Давлат бюджетида алоҳида харажатлар бўлими сифатида акс эттириш чораларини кўриш.


2023 йил

ноябрь


16-мақсад: Ижтимоий ҳимоя соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш

Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги (Ишметов)

Тегишлича ижтимоий ҳимоянинг айрим дастурларида харажатларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгилаш ҳамда натижага йўналтирилган бюджет тизимини йўлга қўйиш.


2024

йилдан бошлаб

22.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни 2024-2026 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.


1. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни 2024-2026 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


2023 йил

31 декабрь


17-стратегик мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш

Маблағ талаб қилмайди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Абруев)


2. Стратегияни 2024 йилгача амалга оширилган ишлар ва натижалар бўйича баҳолашдан ўтказиш.


2024 йил

1 июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров)


3. Баҳолаш натижалари ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, Стратегиянинг мақсадлари ва кўрсаткичларини қайта кўриб чиқиш.


2024 йил

1 июль


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)


23.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича маълумот бериб бориш.


Масъул вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари ижроси тўғрисидаги маълумотлар асосида жамланма ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади.


Ҳар йили июль ойига қадар

17-стратегик мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш


Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)


24.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича кўрсаткичларнинг мониторингини юритиш.


Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига эришилиши устидан мониторинг олиб бориш.

2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича кўрсаткичларини тегишли вазирлик ва идораларнинг веб-сайтларида эълон қилиб бориш.


2024 йилга қадар


17-стратегик мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш


Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков)


         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 июль


"Халқ сўзи", 2022 йил 26 июль