Пенсия тайинлаш учун онлайн тарзда my.gov.uz орқали ариза юбориш мумкин

preview

My.gov.uz порталида «Пенсия тайинлаш учун ариза юбориш» хизмати ишга туширилди. Электрон аризалар 10 кун ичида кўриб чиқилади.

Агар ходимларингиз орасида пенсияга чиқмоқчи бўлганлар бўлса, унда сиз уларга «онлайн режим»да пенсияга чиқиш ҳақида маълумот беришингиз мумкин.

 

Янги мақолаларни ўтказиб юборманг – телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

Пенсия онлайн тайинланиши учун ариза қандай берилади  

1. My.gov.uz сайтига ўтинг ҳамда логин ва паролингиз ёки бошқа тавсия этилган бошқа усул ёрдамида тизимга киринг. Агар сиз OneID давлат хизматларига кириш учун Ягона идентификация тизимида ҳали рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, аввал буни қилишингиз керак.

2. Хизмат саҳифасига ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/975 – ва «Хизматни олиш» тугмасини босинг.

3. Шаклни тўлдиринг ва «Юбориш» тугмасини босинг.

 

4. 10 иш куни ичида жавобни кутинг. My.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга пенсия тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида (рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда) маълумотнома юборилади.

 

Хизмат Президентнинг 31.10.2023 йилдаги ПҚ-353-сон Қарори асосида бепул тақдим этилади. Аризага ҳужжатлар илова қилиниши шарт эмас. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ариза «Пенсия» дастурий таъминот комплексига юборилади ва у Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқилади.

Ариза маъқулланган тақдирда Пенсия жамғармасининг дастурий комплекси

идоралараро маълумот алмашиш ахборот тизимларидан келиб тушадиган иш стажи, иш ҳақи миқдори ва аризачи тўғрисидаги бошқа маълумотлар асосида автоматик тарзда ҳисоб-китоб ва тайинлашни амалга оширади.

Пенсия тайинлаш учун электрон ариза топширишдан аввал электрон меҳнат дафтарчангизни – унда бутун стаж ҳисобга олинган-олинмаганлигини текширишни тавсия қиламиз. Буни my.mehnat.uz сайтида, шунингдек OneID хизматидан рўйхатдан ўтган ҳолда амалга ошириш мумкин. Агар қандайдир иш даврлари бўлмаса, етишмаётган стаж муддатларини электрон меҳнат дафтарчасига ўзингиз киритишингиз мумкин.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади

 

 


Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва ҳисобини юритишнинг умумий масалалари бўйича маслаҳатлар-кадрлар бўйича мутахассислар учун долзарб масалалар кадрлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, офис бошқаруви бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, ходимлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар, умумий меҳнат масалалари бўйича маслаҳатлар, ўзбекистонда ходимлар ҳисоби бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритиш бўйича умумий масалалар бўйича маслаҳатлар. Сайтда kadrovik.uz Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритишнинг умумий масалалари бўйича маслаҳатлар тақдим етилди. Бу ерда ходимлар муҳим меҳнат саволларига тегишли жавобларни, ходимларни бошқариш ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиш бўйича тавсияларни топадилар /ru/publish/doc/text196159_pensiya_tayinlash_uchun_onlayn_tarzda_my_gov_uz_orqali_ariza_yuborish_mumkin