Олий таълим масканларидаги ўқиш меҳнат стажига киритиладими

preview

«Ходимнинг меҳнат дафтарчасида университетда ўқиганлиги ҳақида ёзув бор. Университетнинг тасдиқловчи муҳри йўқ. Университетда ўқиш муддати ходимнинг меҳнат стажига  кирадими?». 

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Агар ОТМда ўқиш ҳақидаги ёзувни меҳнат дафтарчасига иш берувчи (таълим муассасаси эмас) киритган бўлса, уни имзо ва муҳр билан тасдиқлаш шарт эмас. Бундай ёзув ОТМ томонидан берилган диплом асосида, менат дафтарчасининг 4-устунида белги қўйиш билан киритилади .

Агар  ёзувнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, уни ходимнинг дипломи билан таққосланг. Агар диплом йўқолган бўлса, таълим муассасаси архивига сўров юборинг.

ОТМда кундузги ўқиш:

  • пенсия ҳисоблаш учун меҳнат стажига киритилади ;
  • вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича    нафақа миқдорини аниқлаш учун стажга киритилмайди .