2023 йил май ойида таътилни қандай ҳисоблаш керак

preview

«Ходимнинг навбатдаги таътили май ойининг биринчи саналарида бошланади. Янги МК бўйича таътил даври 9 май байрам кунини ўз ичига олишини ҳисобга олган ҳолда таътил давомийлигини календарь кунларда қандай қилиб тўғри ҳисоблаш кераклигини тушунтирсангиз?». 

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Янги МК бўйича ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари календарь кунларда ҳисоб чиқарилади . Бу таътил давомийлигини ҳисоблашга дам олиш кунлари, шу жумладан якшанба ҳам киритилишини англатади.  

Аммо таътил даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари унинг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Қуйидагилар ишланмайдиган байрам кунлари саналади :

  • 1 январь – Янги йил;
  • 8 март – Хотин-қизлар куни;
  • 21 март – Наврўз байрами;
  • 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
  • Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Шундай қилиб, агар ушбу байрамлардан бири таътил даврига тўғри келса, у таътил давомийлиги ҳисоб-китобига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз
Меҳнат таътили ҳар йили иш йили давомида берилиши керак . Ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил этади .

Агар таътилдан чиқиш дам олиш кунига тўғри келса, ходим ундан кейин келадиган  иш кунида иш бошлаши керак.

Мисол
Таътил давомийлигини ҳисоблаш
Ходимга 2023 йил 1 майдан бошлаб  25 календарь кун давомийлигида ҳар йилги асосий таътил берилади. Таътил даврига тўғри келадиган 9 май унинг давомийлигини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Ташкилотда икки кун дам олиш билан (шанба ва якшанба) беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган.

Шундай қилиб, таътилнинг охирги куни 26 май бўлади. Ишга чиқиш санаси 29 май, чунки 27 – 28 май  ушбу ташкилотда дам олиш куни саналади.

2023 йил май

Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба

Якшанба

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

 

 

 

 

Эътибор беринг

2023 йилда ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги 23.12.2022 й. ПФ-270-сон Президент Фармони билан белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунларга қисқартирилмайди. Батафсил қуйида қаранг:

 

Агар ходим касал бўлиб қолса

Ходим таътил пайтида касал бўлиши ва касаллик варақасини тақдим қилиши мумкин. Бу ҳолатда таътил билан нима қилиш ва ҳаммасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? Ушбу саволларга жавобларни қуйидаги тавсияда топиш мумкин:

 

Агар ходим қўшимча таътил олишга ҳақли  бўлса

Бундай ҳолда кадрлар бўлими ходими меҳнат таътилининг умумий давомийлигини тўғри ҳисоблаши керак. Бу ерда ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Ушбу сaвол бўйича мутахассисларнинг батафсил изоҳини қуйидаги тавсияда ўқишингиз мумкин:

Ленара ХИКМАТОВА

юрист, «Норма» эксперти