Жамоат вазифаларини бажарганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш

preview

«Хотин-қизлар кенгаши раиси вазифасини бажарувчи ходима бунинг учун қўшимча ҳақ сўрамоқда».

Ходимга жамоат вазифаларини бажарганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш қандай расмийлаштирилишини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Қонунчиликда  жамоат вазифаларини бажарганлик учун қўшимча тўлов кўзда тутилмаган. Аммо иш берувчи ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, касаба уюшмаси қўмитаси ва унинг комиссиялари (кенгашлари)нинг фаол аъзоларини рағбатлантириши мумкин. 

Шунингдек – вариант сифатида – ходим иш вақтининг бир қисмини меҳнат жамоаси манфаатларига доир   вазифаларни бажариши учун ажратишингиз мумкин – бу вақт учун ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда .

 

Жамоат комиссияларининг (кенгашларининг) иши – ташкилот касаба уюшмаси  қўмитаси таркибида ёки алоҳида таркибда – қуйидагилар билан тартибга солинади:

  • Меҳнат кодексининг 21-моддаси;
  • корхонанинг локал ҳужжатлари ёки жамоа шартномаси. Уларда бундай комиссияларнинг вазифалари, таркиби ва ҳаракатлар тартиби, шунингдек уларнинг аъзоларининг иш тартиби, шу жумладан жамоат вазифаларини бажариш учун қўшимча тўловнинг имконияти, миқдори ва тартиби аниқ кўрсатилиши керак.