Ходим хизмат сафарида касал бўлиб қолса

preview

Вилоятга хизмат сафари вақтида  ходим касал бўлиб қолди. Касаллик варақасини унга ким бериши керак? Бундай вазиятда иш берувчи қандай тўловларни амалга ошириши лозим?

 

- Ходим ҳақиқатда жойлашган жойидаги даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиши керак. Бу ерда бош шифокор рухсати билан унга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Беморнинг аҳволи яхшилангач, даволанганлиги тўғрисида амбулатор картасидан кўчирма берилган ҳолда доимий яшаш жойига юборилади .

Вақтинча  меҳнатга лаёқатсизлик хизмат сафари давомида содир бўлса :

ходимга умумий асосларда турар жой хонаси ижараси бўйича харажатларни қоплаб беринг (у стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно);

унга соғлиғи ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр мобайнида ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича (лекин икки ойдан кўп бўлмаган муддатга) кундалик харажатларни тўлаб беринг.

Хизмат сафари давомида қуйидагилар сақлаб қолинади :

ўртача иш ҳақи - ишбайлар учун;

лавозим маоши ёки ставка - ходимларнинг бошқа тоифалари учун.

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари хизмат сафари муддатига қўшилмаганлиги сабабли бу  давр учун касал бўлган ходимга умумий асосларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади .