Иш вақти календари қандай ўзгаради

preview

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»  Фармон имзоланди. Шу муносабат билан  5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтасидаги иш вақти қандай ўзгаришига  «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС  аниқлик киритди: 

 

– «Ўзбекистонликлар 5 календарь куни давомида узлуксиз дам олишади  – 2021 йилнинг 31 декабридан 2022йилнинг 4 январигача: 

  • 2021 йил 31 декабрь – ҳар қандай иш режимида ишловчи ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун  .   

  • 2022 йил 1 январь – ишланмайдиган байрам куни 

  • 2022 йил 2 январь – календарга кўра якшанба, барча режимда ишловчилар учун умумий дам олиш куни ;  

  • 2022 йил 3 январь  – барча режимда ишловчилар учун қўшимча ишланмайдиган кун ;

  •  2022 йил 4 январь  – 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун қўшимча ишланмайдиган кун, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун – бу 2022 йил 8 январдан (шанба) кўчирилган дам олиш куни. Яъни,  «беш кун» ишлайдиганлар бу кунни 2022 йилнинг 8 январь шанба куни ишлаб беришлари керак бўлади,   «олти кунлик»ларга бу қоида амал қилмайди, чунки шанба улар учун ҳар доим иш куни саналади.   


–  2021 йилнинг декабридан 2022 йилнинг январигача бўлган, 35-сон ПФ чиққунга қадар расмийлаштирилган таътиллар қандай тартибга солинади?  Таътил кунларини ҳисоблашда қандай дам олиш кунлари ҳисобга олинади?  

– Бундай таътилларнинг давомийлигини ҳисоблашда қуйидагилар киритилмайди: 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2 ва 3 январь.  

2022 йилнинг 4 январь куни 5 кунлик иш ҳафтаси таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади, чунки у 2022 йил 8 январь (шанба) билан алмаштирилган . Барча иш режимлари учун таътиллар эса иш кунларида календарь бўйича 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисоб-китобидан ҳисобланади . 6 кунлик иш ҳафтаси учун 2022 йилнинг 4 январь куни қўшимча дам олиш куни ва шу боис таътил кунлари ҳисобига киритилмайди.

35-сон ПФ чиққунга қадар ходимга таътил берилар экан, давомийлигини ҳисоблашда қуйидагилар киритилмаслиги маълум эди:  

  • 31 декабрь – қўшимча ишланмайдиган кун 6122-сон ПФ; 

  • 1 январь – байрам куни МК 131-м

  • 2 январь – якшанба (ҳамма учун умумий ишланмайдиган кун). 

Шунга асосан бу кунлар таътиллар давомийлигини ҳисоблашга киритилмади.  

Энди, Фармон чиққандан сўнг, ходимларнинг таътилдан чиқиш саналарини ўзгартирган ҳолда иш вақтини ҳисоблаш жадвалига тузатиш киритиш тўғрисида буйруқ чиқаринг: -  5 кунлик иш ҳафтасида - 2022 йил 3 январдаги дам олиш куни ҳисобига бир иш кунига кечроқ; -  6 кунлик иш ҳафтасида 2022 йил 3 ва 4 январь кунлари дам олиш ҳисобига 2 иш кунига кечроқ.  

 

2021 йил декабрь учун иш вақтининг ҳисоби: 

  • 5 кунлик иш ҳафтаси – 21 иш куни, 167 соат. 

  • 6 кунлик иш ҳафтаси – 25 иш куни, 166 соат ( 40 соатлик иш ҳафтасида) ва 149 соат (36 соатлик иш ҳафтасида).  

 

2022 йил январь ойи учун иш вақти ҳисоби:  

  • 5 кунлик иш ҳафтаси – 20 иш куни, 160 соат. 

  • 6 кунлик иш ҳафтаси – 23 иш куни, 153 соат (40 соатлик иш ҳафтасида) ва  138 соат (36 соатлик иш ҳафтасида). 

Эътибор беринг

2012.2021 й 35-сон ПФ 3-б.га асосан Фармоннинг 1-б. а қисми билан белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунлар бюджет ташкилотларида йиллик меҳнат таътилининг муддати 5 иш кунига қисқартириш йўли билан қопланади.

Қисқартирилгандан кейин таътилнинг давомийлиги 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.