Қурбон ҳайити муносабати билан 2022 йил июль ойида иш вақтининг ўзгариши

preview

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 1 июлда 304-сонли «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Байрам санаси 9 июлга (шанба) тўғри келмоқда. Шунинг учун 2022 йил июль ойида иш соатлари тақвими ўтган йилнинг декабрь ойида ПҚ-35 сон асосида тасдиқланган қарорига нисбатан бир оз ўзгаради.

 

Янгиланган иш вақти тақвими қуйидагича кўринишда бўлади:

2022 йил  июль

 

 

 

 

 

 

ДУШАНБА

СЕШАНБА

ЧОРШАНБА

ПАЙШАНБА

ЖУМА

ШАНБА

ЯКШАНБА

 

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

  • 5 кунлик иш ҳафтасида  иш вақти нормаси 20 иш куни, 159 соатни ташкил қилади.
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 23 иш куни, ҳафтасига 40 соат норма бўлганда 152 соат ёки ҳафтасига 36 соат норма бўлганда 137 соатни ташкил қилади.

 

Тегишинча, барча иш режимлари учун иш вақтининг умумий сони ва 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш вақти нормаси (1 кунга камайиши) II чоракда ва умуман 2022 йил учун ҳам ўзгаради.

Байрам 9 июль шанба кунига тўғри келганлиги сабабли, жума 8 июль барча иш режимлари учун байрам арафасидаги кун ҳисобланади ва камида 1 соатга қисқартирилади .

  • 9 июль – барча иш режимлари учун ишланмайдиган байрам куни;
  • 10 июль – барча иш режимлари учун якшанба ишланмайдиган кун;
  • 11 июль – барча иш режимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун ;
  • 12 июль – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кун.

 

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 12 июль 16 июль, шанба кунига ўтказилган (16 июль, шанба куни ишлаб берилади) ишланмайдиган кун бўлади.

Шундай қилиб, 2022 йил 16 июль, шанба барча иш режимлари учун иш куни бўлади.

Таътил кунларини ҳисоблашда 2022 йилнинг 9, 10 ва 11  июль кунлари киритилмайди, 12 июль эса  фақат 6 кунлик иш ҳафтаси учун таътил ҳисоб-китобига киритилмайди.

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

ДУШАНБА