Чет эллик фуқарони ФҲХ шартномаси бўйича ишга олишда йиғим тўламаса бўладими

preview

«Ташкилот Россия Федерацияси фуқаросини меҳнат шартномаси асосида ишга олиш ниятида. Ташкилот чет эл фуқаросининг Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун ариза бериши ва рухсатнома учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида тўлов ўтказиши  керакми? Қандай ҳолларда биз йиғимни тўламасликка ҳақлимиз? Агар меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома расмийлаштирилса, ишлашга рухсатнома учун БҲМнинг 30 баравари миқдорида йиғим тўлаш зарурми?».

Саволга «Нормэксперти, ҳуқуқшунос Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

 

– Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаш тартиби махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда, яъни унинг 20-сон иловасида баён қилинган. Бунда алоҳида шахслар тасдиқнома олмаса ҳам бўлади .

Тасдиқнома олинганда ариза берувчи аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида йиғим тўлайди.

Шунингдек, қуйидагиларга берилган тасдиқнома учун йиғим тўланади :

  • юқори малакали мутахассислар, шунингдек, Президент мактаблари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун жалб этилаётган ўқитувчилар ва мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
  • малакали мутахассислар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;
  • ватандошлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;
  • чет эл фуқароси бўлган шифокорлар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида;
  • бошқа чет эл фуқаролари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида.

Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномани тузишда тасдиқнома талаб қилинмайди. Аммо –  ҳозирги вақтда қонунчиликда ФҲШ шартномаси бўйича хизмат кўрсатувчи шахс томонидан штатдаги ходимнинг вазифаларини бажариш бўйича аниқ тақиқ мавжуд бўлмаса-да, меҳнат шартномасини ФҲШ шартномаси билан алмаштиришни тавсия этмаймиз.

Бундан ташқари, 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодекси эндиликда ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузишни тақиқлайди .