Нима учун номзодлар компанияда «илдиз отмайди» (танлов босқичидаги хатолар)

preview

«Мени ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшатишингизни сўрайман» –кадрлар бўйича мутахассис атиги бир неча ой олдин ишга қабул қилинган ходимдан шундай мазмундаги аризани олди. Нима бўлди? Номзоднинг билим ва кўникмалари талаблар рўйхатига тўлиқ мос келган, йигит суҳбатдан ўтган ва ҳаммага ёққанди, тажрибаси ҳам, билими ҳам бор...

Бу ходимлар бошқаруви хизмати учун таниш ҳолат, шундай эмасми? Бу ерда ягона ечим – янги ходимни излаш бўлиб кўринади. Аммо бу вазиятни тузатадими? Компанияда ўз ўрнини тополмаётган янги ходимларнинг қўнимсизлигини қандай бартараф этиш мумкин?

 

Ҳар бир компанияда ходимларнинг ўрганиб кетолмаслигининг ўзигагина  хос специфик сабаблари бўлиши мумкин. Аммо осонгина тузатилиши мумкин бўлган оддий – типик хатолар ҳам мавжуд.

Масалан,  жуда кенг тарқалган ҳолат: бўш иш ўрни ҳақидаги эълонда ва суҳбатда номзодга ҳақиқий иш шароитлари ҳақида айтилмаган.

Кўпинча, янги ходим ишга жойлашиши билан компанияда «ўз хоҳишига кўра» иш вақтидан ташқари  ишлаш оддий ҳол ҳисобланишидан хабар топади. Иш жойини соат 18:00 да тарк этган ходимларни, улар кўрсатаётган натижадан қатъи назар, раҳбарият ёқтирмаслигини билиб қолади.  Ёки  таътил расмий тушунча эканлигини, аммо аслида ходим келажакдаги мижозларни ёки иш жойини йўқотишдан қўрқиб, тўлақонли дам ололмаслиги, жисмоний ва ҳиссий ресурсларини тўлиқ тиклай олмаслигидан хабар топади.

Кўп ҳолларда иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлаш принципи ҳақида ноаниқ гап айтади ёки индамайди, бу эса ишловчи ходимларнинг мунтазам ишдан бўшашининг энг кенг тарқалган сабаби бўлади.

 

Нима қилиш керак

Эълон ёзишдан ва суҳбат ўтказишдан аввал сиз бўш иш ўрни учун изланаётган ходимнинг иш шароитларини аниқ билишингиз керак.

Агар компания кичик бўлса ва жараёнлар расмийлаштирилмаган бўлса (ҳаммаси аниқ ёзилган йўриқномалар ёки бошқа маҳаллий ҳужжатлар бўлмаса), раҳбар билан гаплашинг. Уларни номзодга етказиш учун муҳим тафсилотларни билиб олинг.

Агар меҳнат шартлари олдиндан келишилган бўлса ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходим билан меҳнат шартномасига киритилган бўлса  ва у ишга қабул қилинишидан ОЛДИН уларга рози бўлса, бу ёқимсиз сюрприз ва ишдан бўшашга сабаб бўлмайди.

Эътибор беринг
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас .

Агар жараёнлар расмийлаштирилган бўлса, тўғри тузилган «номзодларни танлаш учун талабнома» сизга ёрдам беради, уни ҳам раҳбар билан биргаликда тўлдирган  маъқул. Асосий принцип бир хил: ҳаммаси рўйи рост айтилади. Сиз «минуслар» ва «плюсларни» билишингиз ва бўш иш ўрни ҳақидаги эълонингизда уларни балансга келтиришингиз керак.  

Эътибор беринг
Суҳбатда ҳар доим номзодларни «минуслар» ҳақида огоҳлантиринг. Бу ходим ишга қабул қилингандан сўнг дарҳол ишдан бўшамаслигининг имконини оширади. Аммо – бу унинг узоқ вақт қолишининг кафолати ҳам бўлолмайди.

Агар иш шароитида «тизимли» муаммолар мавжуд бўлса…

Масалан, компанияда ходимларни қидириш ва танлаш жараёнлари йўлга қўйилмаган, ортиқча ишлаганлик учун компенсация тизими мавжуд эмас, бўлим бошлиқлари талабнома бўйича ишлашга қарши  ва ҳоказо.

Бундай омилларни тизимли деб аташ мумкин, чунки улар такрорланадиган вазиятларнинг манбаига айланади. Масалан, ортиқча ишлаганлик учун компенсация бўлмаса, шу сабабли кадрлар қўнимсизлиги кейинчалик ҳам давом этади.  

 

Нима қилиш керак

Бўш иш ўрни буюртмачиси (раҳбар) билан «минуслар»ни нима билан қоплашингиз мумкинлигини муҳокама қилинг. Бундан ташқари, бу меҳнат қонунчилигининг талабидир. Унинг бажарилмаслиги учун иш берувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига биноан жаримага тортилади.

Агар ходим иш берувчининг ташаббуси билан ишдан кейин ишлашга қолса ва компанияда ишдан ташқари ишга жалб қилиш ҳақида буйруқ расмийлаштирилган бўлса, ишдан ташқари ишга 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Ёки – 1 ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ва қўшимча равишда иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул бериш билан қопланади .

Оддий мисол, ходимнинг бир кун олдин ишда қанчалик ушланиб қолганига қараб компенсация сифатида эртаси куни ишга 1-2 соатга кеч қелиши ёки иш берувчи билан келишилган ҳолда бошқа куни отгул олиши мумкин.  

Агар ходим ўз ташаббусига кўра кўпроқ иш бажариш учун иш кунидан кейин қолса, компания рағбатлантирувчи бонуслардан фойдаланиши мумкин – тренажёр зали, басссейнга абонементларни тўлаб бериш, кинога чипта харид қилиш ва ҳоказо.  

Бу энди жиддий ўзгаришлар бўлиб, улар нафақат сизнинг эълонингизни яхшилайди, балки номзодларнинг  компанияда ишлаш истагини оширади.

Эътибор беринг

 Номзодларни танлаш босқичидаги бошқа хатолар ва уларни тузатиш усулларини «Кадрларни қидириш ва танлаш» курсида батафсил таҳлил қиламиз.

Курсга икки шаклда қатнашиш мумкин: асинхрон ва аралаш. Биринчи ҳолда сиз исталган вақтда ўқишингиз мумкин, курсга кириш имкони тўлов қилинган вақтдан бошлаб очилади. Аралаш формат  юзма-юз бўлиб ўтадиган қўшимча интерактив дарсларни назарда тутади.

Сиз асинхрон форматга ёзилишингиз ва ҳозироқ машғулотларни бошлашингиз мумкин.  Аралаш ўқув курси – 2023 йил 7 февралда бошланади.

Ҳавола орқали курс ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

 

Юлия ПАВЛОВА

«Норма» маслаҳатчиси

Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш Ишга қабул қилиш /publish/doc/text185505_nima_uchun_nomzodlar_kompaniyada_ildiz_otmaydi_tanlov_bosqichidagi_hatolar