Янги МК профессионал спортчиларнинг меҳнатини қандай тартибга солади

preview

Амалдаги Меҳнат кодексида айрим тоифадаги ходимлар каби спортчилар билан меҳнат муносабатлари назарда тутилмаган. Янги Меҳнат кодекси эса махсус – «Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари» бўлимини ўз ичига олади. Шунингдек янги МКнинг бир қатор бошқа моддалари  (МК 113, 118, 185, 208, 417-м.м) бу масалани қамраб олади.

Гап айнан  қайси спортчилар ҳақида бориши ва МК улар билан меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг қандай ўзига хос жиҳатларини назарда тутишини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Янги МК спортчи ходимнинг мақомини қуйидагича белгилайди: бу – меҳнат вазифаси спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришдан ва муайян турдаги ёки спорт турлари бўйича спорт мусобақаларида иштирок этишдан иборат бўлган ходим . 

Ўзбекистонда барча ёшдаги спортчилар шуғулланадиган кўплаб спорт секциялари мавжуд. Улар муайян спорт турлари бўйича ички ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашадилар.  Улар профессионал спорт разрядларига эга. Мусобақаларда ғалаба қозониб, бу спортчилар совринларни, шу жумладан пул мукофотларини олишади. Бундан тренерлар энди улар билан меҳнат шартномасини тузишлари кераклиги англашиладими? Улар суғуртани ўз ҳисобидан расмийлаштиришадими? МКнинг бошқа талабларини бажаришадими? Бу масалада ҳал қилувчи нарса нима? 

–  Меҳнат кодексида юқорида келтирилганидан аниқроқ таъриф йўқ. Фикримизча, «спортчи ходим» деганда спортни касб сифатида танлаган спортчи назарда тутилган. У маълум бир иш берувчида «спортчи бўлиб ишлайди», бундан даромад олади. Масалан, бу «Бунёдкор» ФК учун ўйнайдиган футболчи. У супермаркетда кассир бўлиб ишлаб туриб, футбол клуби учун профессионал тарзда ўйнай олмаслиги тушунарли.

 Бундай спортчи ходим  катта ёшли ҳам, вояга етмаган ҳам  бўлиши мумкин.

Вояга етмаган спортчилар қабул қилиниши мумкин бўлган ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Бундай ҳолда ходимнинг номидан меҳнат шартномасини унинг ота-онаси (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) имзолайди .

Эътибор беринг
Амалиётда спорт қачон меҳнат деб ҳисобланиши ва қачон меҳнат ҳисобланмаслиги каби саволлар туғилмаслиги учун тартибга солувчининг қўшимча тушунтиришлари ёки кўрсатмаларини олган маъқул.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (КОДП-2020) ва ЯММТ ҳам штат жадвалида «спортчи» лавозимини назарда тутади:

5200

Спортсмен

Спортчи

20

3421

Хизматчи

М

 

5

4

 

Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари меҳнат қонунчилиги, бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан – жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа ички ҳужжатлар билан белгиланади.

Иш берувчи билан келишувга кўра профессионал спортчи билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин .

Ўн беш ёшга тўлмаган профессионал спортчилар билан соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан ҳамда ота-онанинг ҳар иккисининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) розилиги ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилади.  Бундай ҳолда ходимнинг номидан меҳнат шартномасини унинг ота-онаси (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) имзолайди. Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатномасида ҳар кунлик ишнинг энг кўп йўл қўйиладиган давомийлиги ҳамда иш бажарилиши мумкин бўлган бошқа шартлар кўрсатилади .

Профессионал спортчилар учун ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги қонунчиликка, ички ҳужжатларга, жамоа шартномасига ёхуд меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланади .

Профессионал спортчиларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга жамоа шартномаси, ички ҳужжатлар, меҳнат шартномасида белгиланган тартибда йўл қўйилади .

Ўн саккиз ёшгача бўлган профессионал спортчилар истисно тариқасида хизмат сафарига юборилиши (мусобақаларда қатнашиш мақсадида), шунингдек ишдан ташқари ишга, тунги ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши мумкин .

 

 Спортчи билан меҳнат шартномасида қандай шартлар бўлиши керак?

 Меҳнат кодексининг 104-моддаси 1-қисмида назарда тутилган умумий шартлардан ташқари спортчи билан тузиладиган меҳнат шартномасига қуйидагилар киритилиши шарт :

Иш берувчининг мажбуриятлари

Спортчи ходимнинг мажбуриятлари

  • Машқ тадбирлари ўтказилишини ва спортчининг спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш
  •  
  • Иш берувчи томонидан белгиланган спорт режимига риоя этиш ва спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш режаларини бажариш
  •  
  • Спортчининг ҳаёти ва соғлиғи суғурта қилинишини, шунингдек спортчининг қўшимча тиббий ва бошқа хизматларни олиш мақсадида тиббий суғурта қилинишини таъминлаш
  • Спортчининг спорт мусобақаларида фақат иш берувчининг кўрсатмаси бўйича иштирок этиш
  • Халқаро допингга қарши ташкилотлар томонидан тасдиқланган допингга қарши қоидаларга риоя этиш, допинг назоратидан ўтиш

 

Меҳнат шартномасини тузиш чоғида спортчилар дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

Иш берувчи дастлабки ва даврий мажбурий тиббий кўрикларнинг ўтказилишини ўз ҳисобидан ташкил этиши шарт.

Меҳнат шартномасининг амал қилиши даврида спортчилар топширилган ишни бажариш учун яроқлилигини аниқлаш ҳамда касб касалликларининг ва спорт жароҳатланишларининг олдини олиш мақсадида даврий мажбурий тиббий кўриклардан ўтади :

Шунингдек, иш берувчи ўз маблағлари ҳисобидан спортчиларни спорт кийим-бошлари, спорт анжомлари ва ашёлари, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаши шарт.  Шунингдек – мазкур кийим-бошлар, асбоб-ускуналар, анжомлар, ашёлар ва бошқа воситаларни фойдаланишга яроқли ҳолатда сақлаши шарт .

 

  Спортчи ходимга таътиллар беришда фарқлар борми? 

Ҳар йиллик асосий минимал таътилдан ташқари, спортчиларга умумбелгиланган қўшимча таътиллар билан бир қаторда, агар     уларга ҳақли бўлса,  тўрт календарь кундан кам бўлмаган қўшимча йиллик таътил ҳам берилади. Кўпроқ ҳам мумкин, аммо 4 кундан кам бўлиши мумкин эмас. Ушбу таътилнинг аниқ давомийлиги жамоа шартномалари, ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси билан аниқланади .

 

Спортчи қачон ва қандай қилиб бошқа иш берувчиларга ўтиши мумкин?

– Иш берувчи спортчининг спорт мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш имкониятига эга бўлмаган ҳолларда, иш берувчилар ўртасидаги келишув бўйича спортчининг ўз ёзма розилигига кўра, бир йилдан ошмайдиган муддатга вақтинча бошқа иш берувчига ўтишига йўл қўйилади .

 

Бундай вазият учун ҳаракатлар алгоритми:

иш берувчи (дастлабки) + спортчи ходим

II иш берувчи (вақтинчалик) + спортчи ходим

  • Иккинчи (вақтинчалик) иш берувчи билан келишувга эришади;
  • ходимнинг ёзма розилигини олади
  • Асосий иш берувчи билан келишувга эришади;
  • ходимнинг ёзма розилигини олади
  • Тарафлар (иш берувчи ва ходим) меҳнат муносабатларини (меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни) тўхтатиб туради
  • Тарафлар муддатли меҳнат шартномаси тузадилар
  • Спортчининг бошқа иш берувчига вақтинча ўтиш муддати тугаганидан кейин дастлаб тузилган меҳнат шартномаси тўлиқ ҳажмда қайта тикланади
  • Вақтинчалик иш жойидаги иш берувчига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда бошқа ҳужжатларда белгиланган тўлиқ ҳажмда татбиқ этилади;
  • вақтинчалик иш жойидаги иш берувчи спортчининг бошқа иш берувчига ўтишига доир ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга эмас
  • Агар спортчининг бошқа иш берувчига вақтинча ўтиши даврига тузилган меҳнат шартномаси МКда  назарда тутилган асосларнинг исталган бирига кўра муддатидан илгари бекор қилинса, вақтинча ўтиш даврига тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ бўлган календарь санасидан кейинги иш кунидан бошлаб дастлаб тузилган меҳнат шартномаси тўлиқ ҳажмда амал қилади
 

Агар бошқа иш берувчига вақтинча ўтиш муддати тугаганидан кейин: 

  • спортчи вақтинчалик иш жойидаги иш берувчида ишлашни давом эттирса;
  • спортчи, вақтинчалик иш жойидаги иш берувчи, дастлаб меҳнат шартномаси тузилган иш берувчи вақтинчалик ўтиш даври учун тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни ҳамда дастлаб тузилган меҳнат шартномасини қайта тиклашни талаб қилмаса,

дастлаб тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади ва вақтинчалик ўтиш даври учун тузилган меҳнат шартномаси тарафлар келишуви билан белгиланадиган муддатга узайтирилади. Бундай келишув мавжуд бўлмаган тақдирда эса номуайян муддатга узайтирилади. 

 

Спортчини нима учун ишдан бўшатиш мумкин? Уни бу ҳақда қайси муддатда огоҳлантириш керак?

Спортчи билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун Меҳнат кодексида ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан ташқари қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

1) олти ой ва ундан кўп муддатга спортдан четлаштирилганлик;

2) халқаро допингга қарши ташкилотлар тасдиқлаган допингга қарши қоидаларнинг спортчи томонидан бузилганлиги, шу жумладан бир марта бузилганлиги 

Меҳнат шартномасини спортчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатининг давомийлиги меҳнат шартномаси тарафлари томонидан тегишли спорт тури ёки турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт федерацияларининг (ассоциацияларининг) тавсияларига кўра Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги белгилайдиган муддатлар инобатга олинган ҳолда аниқланади .