Тозаликка маъсул ходим ва фаррошнинг иши қандай тартибга солинади

preview

«Фаррошлар ва ҳовли супурувчилар учун тозаланадиган майдоннинг қандайдир меъёрлари борми? Фаррошнинг вазифаларига тозалашнинг қандай турлари киради? Полларни ювишдан ташқари дераза, эшик ва бошқаларни ювишни буюриш мумкинми? Қандай даврийлик билан?».

Саволларга «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

–  Ўзбекистонда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни юритиш бўйича меъёрлари ва шартлари белгиланган .

Хонани тозаловчи битта фаррош учун 800 кв. м тозалаш майдони,   битта кўча супурувчи учун – 2,5 минг кв. м тозаланадиган ҳудуд белгиланган.

  


Маълумот учун. Қуйидаги асосий ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этиладиган хўжалик бирлашмалари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади: 

  • таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари;
  • муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган уюшмалар.

Нодавлат ташкилотлари учун бундай меъёрлар мавжуд эмас. Шунинг учун ҳар бир фаррошга хизмат кўрсатиладиган майдон ва юклама ҳажмини белгилашда иш берувчилар ўз хоҳишига кўра ҳаракат қилишади. Бу масалада ходимларнинг вакиллик органи билан маслаҳатлашиш фойдали бўлади, агар компанияда бундай орган мавжуд бўлса. 

Бунда ушбу масалага оқилона ёндашинг ва қуйидаги масалаларни ҳал қилишда ҳақиқий вазият ва тегишли омилларни ҳисобга олинг: 

  • кун давомида қисман ёки тўлиқ банд бўлиш;
  • айнан қандай тозалаш талаб этилади: фақат полларни ёки деразалар, деворлар, эшиклар, гиламлар ва юмшоқ мебелларни ювиш ва ҳоказо.

Худди шундай тарзда тозалаш давомийлиги масаласи ҳал қилинади. 

Тозаловчининг меҳнат вазифаларини унинг лавозим (иш) йўриқномасида аниқ ва батафсил кўрсатинг . Ходимни у билан имзо остида таништиринг  .