Ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларга тузатиш киритиш

preview

«Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА ИМТҚ нима эканлиги, уларни қандай тасдиқлаш ва уларга қандай тузатиш киритиш кераклигини тушунтирди:

 

– «Корхонада меҳнат тартиби ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ) билан белгиланади . Кенгроқ маънода у – ташкилотда қуйидагиларни белгиловчи локал ҳужжат:

  • ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартиби;
  • меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарлиги;
  • иш режими ва дам олиш вақти;
  • ходимларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва жазо чоралари;
  • меҳнат муносабатларини тартибга солувчи бошқа масалалар.

ИМТҚ – ташкилотнинг мажбурий локал ҳужжатларидан бири, уларни биринчи навбатда меҳнат инспекцияси текширув пайтида сўрайди. Ҳар бир иш берувчи мулкчилик шакли, штатдаги ходимлар сони ва идоравий мансублигидан қатъи назар ИМТҚни тасдиқлаши шарт. Ташкилотда ИМТҚнинг мавжуд эмаслиги меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб баҳоланади ва мансабдор шахслар МЖТКнинг 49-м. бўйича маъмурий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин.

Меҳнат шартномасини тузиш чоғида ходим ИМТҚда белгиланган барча шартлар ва талабларга риоя этиш мажбуриятини олади  ). Уларни бузганлиги учун иш берувчи ходимни меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортишга ҳақли бўлади .

Эътибор беринг

ИМТҚсиз ходимни меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиб бўлмайди , сабаби, умумий қоидага кўра, бундай қонунбузарликларнинг рўйхати айнан ИМТҚда белгиланади. Қуйидагилар бундан мустасно:

1) корхона раҳбари – унинг учун ишдан бўшатишга олиб келиши мумкин бўлган бир марта содир этилган қонунбузарликлар рўйхати у билан корхона мулкдори ўртасида тузилган меҳнат шартномасида белгиланади;

2)  бошқа ҳужжатларни (интизом тўғрисидаги низомлар ва қоидаларни) қўллаган ҳолда ушбу асосга кўра ишдан бўшатиладиган алоҳида тоифадаги ходимлар.

Иш берувчи, ўз навбатида, ишга кираётган ҳар бир шахсни унинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган барча локал ҳужжатлар билан тилхат олиб таништириши шарт. Шу жумладан – ИМТҚ билан. Бундай қилинмаса, иш берувчи келгусида ходимни уларни бажармагани учун интизомий жавобгарликка торта олмайди.   

 

ИМТҚ билан танишганлик ҳолати қандай қайд этилади

Қуйидаги усуллардан биридан фойдаланинг:

  1. Меҳнат шартномасида. Меҳнат шартномасининг охирида ходим ИМТҚ ва бошқа локал ҳужжатлар билан, уларнинг номларини кўрсатган ҳолда, танишганлиги ҳақида қайд этинг.
  2. Локал ҳужжатнинг ўзида. ИМТҚга танишиш варақларини тикиб қўйинг, ишга кираётганларнинг барчаси ишга қабул қилиш жараёнида уларни имзолайдилар.
  3. Танишганлик ҳақидаги махсус журналда. Ходимлар унга ўз имзоларини қўядилар.
  4. Ҳар бир ходим учун алоҳида танишиш варақларида. Бундай варақда шахсни ишга қабул қилаётганда таништирган локал ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини келтиринг. Ходим ҳар бир локал ҳужжат қаршисига имзо қўяди.
Эътибор беринг
Иш берувчи янги таҳрирдаги ИМТҚни тасдиқласа, барча ходимларни у билан ҳам тилхат олиб таништириш лозим.


ИМТҚга нималар киритилади
 

Бирхиллаштирилган ИМТҚ мавжуд эмас. Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларидан намуна сифатида фойдаланинг.  

Эътибор беринг

Намунавий ИМТҚдан намуна сифатида фойдаланишингиз мумкин, бироқ бунга ўта расман ёндашманг. ИМТҚ, бошқа ҳар қандай локал ҳужжат сингари, муайян ташкилотга мослаб, фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, тузилмаси, ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши керак.

Асосийси – ИМТҚдаги бандлар амалдаги қонунчилик нормаларига зид бўлмаслиги ва ходимларнинг аҳволини ёмонлаштирмаслиги керак.  

ИМТҚга қуйидаги бўлимларни киритиш мақсадга мувофиқ:

  • ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартиби – МК VI-бобига мувофиқ ходимни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш тартибини қайд этинг, ишга қабул қилиш учун зарур ҳужжатларни санаб ўтинг ;
  • тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари – МК 176-177-м.м. мувофиқ тарафларнинг асосий ҳуқуқ ва бурчларини санаб ўтинг;
  • иш режими, дам олиш вақти – ташкилотнинг иш вақти режими (иш куни ва ҳафтасининг давомийлиги), иш куни тартибини қайд этинг. Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар сони, уларнинг давомийлиги, иш куни (сменаси) бошланадиган ва якунланадиган аниқ вақт, иш вақти ҳисобини юритиш тартиби ва бошқаларни кўрсатинг. Айрим бўлинмалар учун махсус иш режими белгиланган бўлса, уни аниқлаштиринг. МК VII-боби ва VIII-бобига амал қилинг;
  • ходимларга нисбатан рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллаш тартиби – ишдаги ютуқлар учун ходим қандай рағбатлантирилиши мумкинлиги, улар қандай тартибда қўлланишини кўрсатинг  МК 181–184-м.м. мувофиқ интизомий жазо чораларини қўллаш тартиб-таомилини баён этинг. Иш берувчи қандай қонунбузарликлар учун ҳайфсан эълон қилишга, жарима солишга (шу жумладан – ўртача ойлик иш ҳақининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда) ҳақлилигини кўрсатинг. Меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатини қайд этинг .

 

Бундан ташқари, ИМТҚга қонунчиликда белгиланганига қараганда ходимларнинг аҳволини ёмонлаштирмайдиган бошқа қўшимча шартларни ҳам киритишингиз мумкин. Масалан:

  • дресс-кодга амал қилиш қоидалари. Ходимларнинг ташқи кўринишига оид аниқ талабларни қайд этинг. Ушбу қоидани ИМТҚга киритсангиз, дресс-кодга амал қилиш ходимнинг мажбуриятига айланади, уни бузгани учун ишдан бўшатишга қадар интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин;
  • ўз вақтида ишга келиш, ишдан кетиш, тушлик учун танаффусдан қайтишни назорат қилиш мақсадида видеокузатув маълумотларидан фойдаланиш тартиби;
  • тижорат сирини сақлашнинг ўзига хос жиҳатлари;
  • компанияда иш жойига киритиш режимини ўрнатиш ва ҳ.к.

 

ИМТҚ қандай тасдиқланади 

ИМТҚни расмийлаштириш тартиби МК 174-м. белгиланган. Ҳужжатни иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи (кейинги ўринларда – қўмита) билан келишиб тасдиқлайди.  

ИМТҚ лойиҳасини ишлаб чиқинг ва уни келишиш зарурлиги ҳақидаги ёзма мурожаат билан касаба уюшмаси қўмитасига юборинг. Унинг йиғилишида ушбу масалани кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор ҳақида иш берувчи ёзма шаклда хабардор қилинади. Ушбу орган ҳеч қандай эътироз билдирмаса, лойиҳа иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланади, ИМТҚнинг юқоридаги чап бурчагига эса шундай ёзув қайд этилади: «____даги ____-сон буйруқ билан тасдиқланган». Ҳужжатнинг титул ёки сўнгги варағига касаба уюшмаси қўмитаси билан келишганлик белгиси қўйилади: ««NAVRUZ» МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган (___________даги ___-сон баённома)».

Касаба уюшмаси қўмитаси ИМТҚ лойиҳасига рози бўлмаса, фикр-мулоҳаза билдирган ҳолда такомилига етказиш учун лойиҳа иш берувчига қайтарилади. 

Қонунчиликда ИМТҚни расмийлаштиришнинг муқобил тартиби ҳозирча белгиланмаган. Шу сабабли ташкилотингизда ходимларнинг вакиллик органи бўлмаса, уни ташкил этишга тўғри келади.

 

ИМТҚга ўзгартиришлар қандай киритилади  

Умумий қоидага кўра меҳнат шартлари қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда ўзгартирилади . Бинобарин, МК 174-м. мувофиқ, ИМТҚга ўзгартиришлар ходимларнинг вакиллик органи билан келишилгач ва иш берувчи томонидан тасдиқлангач,  киритилади.  


Коллектив шартномалар Коллектив шартномалар Коллектив шартномалар /publish/doc/text178603_ichki_mehnat_tartibi_qoidalarini_ishlab_chiqish_tasdiqlash_va_ularga_tuzatish_kiritish