Янги Меҳнат кодекси қачон кучга киради

preview

Янги Меҳнат кодекси (28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ) 2023 йил 30 апрелдан кучга киради. Бу санагача меҳнат муносабатларини 21.12.1995 йили 161-I-сонли ЎРҚ билан тасдиқланган амалдаги  Меҳнат кодекси тартибга солишда давом этади.

«Норма» ҳуқуқшунослари ва kadrovik.uz экспертлари янги МК муаллифлари билан ҳамкорликда янги ҳужжат бўйича қиёсий жадваллар ва батафсил тушунтиришлар тайёрлашни бошладилар.

Шунингдек, kadrovik.uzнинг барча архив материаллари  янги МКга тушунтиришлар ва ҳаволалар билан таъминланади.

Бундай ҳажмдаги ҳужжатни ўрганиш ва ўзлаштириш кадрлар бўйича ходим учун осон иш эмас! Бу ишни уддалашингиз учун сизга қўлимиздан  келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламиз!