Бир ходим кадрлар иши ва меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис бўлиши мумкинми

preview

«Ходимлар сони 60 кишидан иборат ишлаб чиқариш корхонасининг штат жадвалида меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис лавозими йўқ. Директор алоҳида лавозим яратмай, ушбу мажбуриятни кадрлар бўйича менежер зиммасига юкламоқчи. Бу қонунийми?»

Кадрлар масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА масалага ойдинлик киритди:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

– «Дарҳақиқат, мулкчилик шаклидан қатъи назар – ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони 50 киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилот меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиши ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиши шарт  . Ушбу талабни бузганлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган .

Агар иш берувчи алоҳида штат бирлигини яратишни истамаса, шартнома асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги бозор хизматларининг профессионал иштирокчиларини жалб қилиши мумкин .

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидагииқарор ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолдагқабулгқилинади .
Шундай қилиб, агар иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш вазифаларини ташкилот ходимларидан бирига топширишга қарор қилган бўлса – бунинг учун ҳар қандай ҳолатда, аввало буйруқ билан штат жадвалига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис штат бирлигини киритиши керак.  Шундан кейингина – ходимнинг розилиги билан унга бир неча лавозимларда ишлаш ёки ўриндошлик расмийлаштирилади.

Ҳам ўриндошлик, ҳам бир неча лавозимларда ишлашга  фақат ташкилотда тегишли бўш иш ўрни  мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

Эътибор беринг
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис махсус тайёргарликка эга бўлиши керак .

ММҚ вазифаси юкланган, техник йўналишдаги олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган ташкилот ходимлари 6 ой ичида 288 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги ўқув курсларида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёргарликдан ўтишлари шарт . Буни ишдан ажралган ҳолда ёки қисман ажралган ҳолда амалга ошириш мумкин .

ММҚ соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан қуйидагилар шуғулланади :

  • меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг Ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган ММҚ соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий маркази.

Ўқиш якунларига кўра белгиланган намунадаги диплом берилади.

Эътибор беринг

Иш берувчи ходимни қайта тайёрлаш курсларидан ўтишини таъминлаши ва бунга жамоа келишуви, жамоа шартномаси ва ташкилотнинг бошқа ички ҳужжати билан белгиланадиган миқдорда маблағ ажратиши шарт .

Ходимлар бундай ўқиш учун пул тўлашмайди. Бундан ташқари ўқиш даври давомида уларда ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

 

Бир неча лавозимларда ишлаш қандай расмийлаштирилади

Агар ходим ўзининг асосий иши билан бир қаторда асосий касб (лавозим) бўйича иш вақти давомида ММҚ бўйича вазифаларни бажаришини истасангиз, бир неча лавозимда ишлашни расмийлаштиринг .

Қўшимча ишни топширишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Агар ходим кадрлар бўйича мутахассис ва ММҚ бўйича мутахассис бўлиб ишлашга рози бўлмаса, иш берувчи ушбу тартиб-таомилни ўз ташаббуси билан расмийлаштиришга ҳақли эмас.

Агар ходим бир неча лавозимда ишлашга рози бўлса, у ва иш берувчи ходим қўшимча ишни бажарадиган муддат давомида унинг мазмуни ва хажми тўғрисида ўзаро келишувга келишади . Қўшимча иш маълум ёки номаълум муддатга топширилиши мумкин. Агар тарафлар бир неча лавозимда вақтинчалик ишлаш тўғрисида келишиб олишган бўлса:

  • иш берувчи фақат буйруқ расмийлаштиради ва меҳнат шартномасига ўзгартириш киритади;
  • ходим буйруқ матни билан таништирилиши керак. Агар у рози бўлса, уни имзолайди .

Агар тарафлар ходим қўшимча ишни доимий асосда бажариши тўғрисида келишишган бўлса:

  • иш берувчи ва ходим меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузишади. Ходим томонидан қўшимча келишувнинг имзоланиши унинг бир неча лавозимда ишлашга розилигини билдиради;
  • қўшимча келишув асосида иш берувчи буйруқ чиқаради ва уни ходимга имзо остида таништиради.

Қўшимча келишувда қуйидагиларни қайд этинг:

1) қўшимча ишнинг ҳажми ва мазмуни;

2) ходим уни бажарадиган муддат (доимий ёки вақтинча, маълум бир даврга);

3) қўшимча ҳақ миқдори. У томонларнинг келишуви бўйича белгиланади, бироқ бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50%идан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

Ўриндошлик қандай расмийлаштирилади

Ходим асосий ишидан бўш вақтда ММҚ бўйича вазифаларни бажаришини истасангиз, унинг розилиги билан ўриндошликни расмийлаштиринг. Бунинг учун ички ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида меҳнат шартномасини тузинг . Унда қуйидагиларни кўр сатинг:

  • иш ички ўриндошлик бўйича бажарилаётгани ҳақида шарт;
  • ходим штат бирлиги бўйича қабул қилинаётган лавозим;
  • ходимнинг аниқ лавозим мажбуриятлари (ёки ММҚ бўйича мутахассиснинг лавозим йўриқномасига ҳавола қилинг);
  • иш вақти давомийлиги ва ўриндошлик бўйича иш режими;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва бошқалар.

Асосий иш жойидаги бўш кунларда ходим ўриндошлик асосида тўлиқ иш куни ишлаши мумкин. Ички ўриндошлик чоғида иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда, ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга қараб амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашда янги МКнинг 438-м.га таянинг.

Меҳнат шартномаси асосида ички ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг ва ходимни у билан имзо остида таништиринг. Агар ходим бу ҳақда ёзма ариза топширса, меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш тўғрисида ёзув киритинг . Ички ўриндошлик my.mehnat.uz сайтида акс эттирилмайди.

Эътибор беринг
Ички ўриндошликка бир неча касб ва лавозимда ишлаш сингари фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

 

 

Меҳнат муҳофазаси Меҳнат муҳофазаси Меҳнат муҳофазаси /publish/doc/text188811_bir_hodim_kadrlar_ishi_va_mehnat_muhofazasi_buyicha_mutahassis_bulishi_mumkinmi