Ўриндошни асосий иш жойига қандай ўтказиш керак

preview

Ўриндошликдан асосий иш жойига ўтказиш фақат ишдан бўшатиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бироқ, бу тартиб-таомилда инобатга олиниши керак бўлган баъзи нозик жиҳатлар мавжуд. Хусусан, ўриндошлик асосида ишловчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қандай ўзига хос хусусиятлари борлигини, бу ҳақида меҳнат дафтарчасига ёзиш керакми, ходимдан қандайдир ариза олиш лозимми ва ҳоказоларни тушуниш муҳимдир. Шу ва бошқа саволларга жавобларни kadrovik.uz нашрида ўқинг.

 

Ўриндошни асосий ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади

Ўриндошлик асосида ишлашни асосий иш сифатида расмийлаштириш учун аввал ўриндош билан меҳнат шартномасини бекор қилиш, кейин эса янгисини тузишга тўғри келади. Бунда меҳнат шартномасини фақат тарафларнинг келишувига кўра ёки ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш мумкин  . Агар ходим билан муддатли шартнома тузилган бўлса, иш берувчи шартнома муддати тугаганидан кейин уни ўз ташаббусига кўра билан бекор қилиши мумкин. Ходим эса - исталган пайтда бекор қилиши мумкин. Бунда шартномани муддатидан олдин бекор қилганлик учун ходимдан неустойка ундирилиши мумкин .

Ишдан бўшатиш раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштирилиши керак. Унда ишдан бўшатишнинг асоси ва санасини, албатта, кўрсатинг (МК 170-моддаси). Буйрукни my.mehnat.uz платформасида рўйхатдан ўтказинг. Сўнг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни  меҳнат дафтарчасига киритинг  (зарур бўлганда) ва ходим билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширинг . Агар ходим таътил кунларидан ишлаган кунларига нисбатан кўпроқ фойдаланган бўлса, ундан ишланмаган кунлар учун тегишли суммани ушлаб қолиш мумкин (МК 269-моддасининг 6-банди).

 

Эътибор беринг

Ўриндошнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни асосий иш жойидаги иш берувчи ва фақат ходимнинг илтимосига кўра киритади. Ўриндошнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув киритилмаган ҳолларда, агар унинг ўзи бу ҳақида илтимос қилмаса, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни ҳам киритиш шарт эмас.

 

Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ходимни асосий иш жойига ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкин. У билан янги меҳнат шартномасини тузинг ва ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг. Буйруқда ишнинг бошланиш санаси, лавозими, иш шартлари ва иш ҳақи миқдори кўрсатилади. Янги меҳнат шартномасини ҳам ЯММТда рўйхатдан ўтказиш ва меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш керак.

 

Эътибор беринг

2019 йилдан бошлаб ходимларга янги қоғоз меҳнат дафтарчалари очилмайди. Агар ходимда ҳам қоғоз, ҳам электрон меҳнат дафтарчаси бўлса, уларнинг иккисини ҳам юритиш керак. Ушбу даврдан кейин биринчи марта ишга қабул қилинган ходимлар бўйича ЯММТда фақат электрон меҳнат дафтарчалари юритилади.

 

Ўриндошликдан асосий ишга ўтказиш учун ходимдан ариза керакми?

Ходим ўриндошликдан асосий иш жойига ўтказиш тўғрисида ариза ёзиши шарт эмас. Бу шу билан боғлиқки, ходимни асосий иш жойига ўтказиш тартиб-таомили бошқача тартибда - ишдан бўшатиш орқали расмийлаштирилади. Ўриндош ёзиши керак бўладиган ягона этимол ариза - бу у ишлайдиган иккала ташкилотда ҳам ишдан бўшаш тўғрисидаги аризадир. Кейин, ўриндошни асосий ходим сифатида расмийлаштиришлари мумкин.

Агар ўриндош ўзининг аввалги асосий иш жойи ўриндошлик асосидаги иши бўлишини истаса, у ерда у билан ўриндошлик бўйича янги шартномаси тузишлари мумкин. Лекин фақат аввалги меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин.

Бошқача қилиб айтганда, асосий иш жойини ўриндошлик асосидаги иш билан алмаштириш учун ходим аввал иккала компаниядан бўшаши ва қайта ишга жойлашиши керак.

 

Ишдан бўшатмаган ҳолда асосий иш жойига ўтказиш

Меҳнат шартномасини бекор қилмаган ҳолда ўриндошни бошқа ишга ўтказиш мумкин эмас. Ички ўриндошликда ҳам, ташқи ўриндошликда ҳам ходимни бир ташкилотдан бошқасига шунчаки ўтказиб бўлмайди. Ходимни доимий ёки вақтинча фақат бир лавозимдан бошқасига бир корхона доирасида ўтказиш мумкин. Бунинг учун меҳнат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштирилади.

 

Ўриндошликдан асосий ишга ўтказишда меҳнат дафтарчасига ёзиш

Ўриндошни бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномасини бекор қилиш ва янги меҳнат шартномасини тузиш йўли билан амалга оширилса, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги ёзув ва буйруқ маълумотлари киритилади. Ушбу ёзувдан олдин аввалги асосий иш жойидан ишдан бўшатилганлик ва ўриндош асосидаги ишдан бўшатилганлик ҳақидаги маълумотлар бўлиши муҳимдир.

 

Эътибор беринг

Меҳнат дафтарчасида ўриндошлик бўйича ёзув бўлиши учун ходим асосий иш жойи бўйича иш берувчига ўзининг ёзма аризасини ва ўриндошлик асосидаги иш жойидан маълумотномани тақдим этиши керак. Фақат ушбу ҳужжатлар асосида иш даври кўрсатилган ҳолда ёзув киритилади .

 

Ўзбекистонда меҳнат шароитларини ўзгартириш – меҳнат шароитларини ўзгартириш тартиби, меҳнат шароитларини қандай ўзгартириш, меҳнат шароитларини ўзгартириш тўғрисида маълумот меҳнат шароитларини ўзгартириш, меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиш, меҳнат шартномасини ўзгартириш,меҳнат шароитларини ўзгартириш тартиби, ўзбекистонда меҳнат шароитларини ўзгартириш Ўзбекистонда меҳнат шароитларини ўзгартириш. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги ўзгарувчан меҳнат шароитлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Меҳнат шартномасини қандай ўзгартириш керак. Ўзбекистонда меҳнат шароитидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилган /ru/publish/doc/text191793_qanday_qilib_urindosh_bulib_ishlovchi_hodimni_asosiy_ish_urniga_utkazish_mumkin