Компания мулкини ўзлаштирган ходимни ишдан бўшатиш

preview

"Ходимлардан бири компания мулкини ўзлаштирди. Йўқотишлар аҳамиятсизлиги сабабли суд жараёнини бошлашга арзимайди. Бу ходим билан қандай қилиб тезроқ ва оғриқсиз хайрлашиш мумкин?".

 Бу борада тавсияларни "Норма" эксперти Валерия ЛЯНДРЕС берди:

 

– Биринчи навбатда, ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) иложи борича кўпроқ меҳнат интизомини бузиш ҳолатларини ва албатта (!) барча "қўпол" қоидабузарликларни аниқ белгилашни тавсия этамиз. Бу кейинчалик кадрлар хизмати ишини сезиларли даражада енгиллаштиради.

Амалиётда аксар ҳолларда иш берувчи бундай вазиятда ходимга "ўз хоҳиши билан" ариза ёзишни таклиф қилади . Бундай таклиф иш берувчи томонидан келиб тушмаслиги керак, чунки у ариза ёзишга "мажбурлаш"га ўхшаб кўринади. "Ўз хоҳиши" фақат ходимнинг ўзидан келиб чиқиши мумкин ва керак.      

Юқоридаги вазиятда ходим билан меҳнат шартномасини ушбу қоидабузарлик сизнинг ИМТҚда қандай таснифланганига қараб Меҳнат кодексининг 100-модда  3 ёки 4-бандларига мувофиқ бекор қилишингиз мумкин.

Меҳнат интизомини бузганлик учун меҳнат шартномасини бекор қилиш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш  жуда муҳимдир .

Шунингдек, ходим билан меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра  бекор қилишингиз мумкин .

Бу иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ёзма келишув ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқни расмийлаштиришдан ташқари  ҳеч қандай қўшимча расмиятчиликни талаб қилмайди


Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text179811_kompaniya_mulkini_uzlashtirgan_hodimni_ishdan_bushatish