Маъмурий ҳибс «прогул» ҳисобланадими

preview

«Ходимга 5 сутка давомида ҳибсда сақлаш кўринишида маъмурий жазо қўлланилди, шу сабабли у ишга бормади. У билан меҳнат шартномасини бир марталик қўпол қоидабузарлик – прогул учун бекор қилиш мумкинми?». 

Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

– Агар ходим маъмурий жавобгарликка иш вақтидан ва иш берувчининг ҳудудидан ташқарида жалб қилинган бўлса, унинг ҳуқуқбузарлиги меҳнат интизомини бузиш ва маъмурий ҳибсга олиш эса – прогул деб ҳисобланмайди.

Шунинг учун маъмурий ҳибсга олиш сабабли ходимнинг ишда бўлмаган вақти у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўла олмайди.

Ходимнинг йўқлиги сабабини тасдиқловчи ҳужжат асосида ишланмаган 5 кун учун хақ тўламанг, кейинги кундан бошлаб – унга ишлашга рухсат беринг.

Агар ходим маъмурий жавобгарликка иш вақтида ва иш берувчининг ҳудудида жалб қилинган бўлса, шунингдек унинг ҳуқуқбузарлиги меҳнат интизомини қўпол равишда бузиш рўйхатига кирса, у билан тузилган меҳнат шартномасини янги Меҳнат кодексининг 161-модда 2-қисм 5-бандига биноан бекор қилиш мумкин. Аммо бу ҳолатда ҳам маъмурий ҳибсга олиш туфайли ходимнинг ишда йўқлигини прогул деб ҳисоблаш мумкин эмас.

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text187359_mamuriy_hibs_progul_hisoblanadimi