Таътилдан пенсияга чиқариш мумкинми

preview

Директор бир нечта ходимни пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан ишдан бўшатмоқчи. Уларнинг айримлари йиллик таътилга чиққани сабабли иш жойида йўқ. Таътил даврида улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш мумкинми?

 

– Йўқ, мумкин эмас.

Таътилларда бўлган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди .

Бундан ташқари, иш берувчи МК 100-м. 2-қ. 7-б. асосан меҳнат шартномаларини ўз ташаббуси билан бекор қилса, у меҳнат шартномаларини бекор қилиш нияти ҳақида ходимларни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши шарт .

МК 102-м. 6-қ. мувофиқ, огоҳлантириш муддатига фақат вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш вақти қўшилмайди. Шу сабабли таътил даврида уларни ёзма равишда огоҳлантириш мумкин.


Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text178417_tatildan_pensiyaga_chiqarish_mumkinmi