Қайта ташкил этишда ЯММТда бўлим номини ўзгартириш тартиби

preview

Қайта ташкил этиш жараёнида бўлим номи ўзгарди, бу ўзгаришни ЯММТга киритишингиз керак. Бандлик ва меҳнат муносабатлари “ЯММТ” ИДАК бошқаруви дирекцияси мутахассиси Зарнигор АБДУРАХМОНОВА kadrovik.uz сайти илтимосига кўра топшириқни бажариш бўйича сўзлаб берди:

 

– Бўлим номини ўзгартириш зарурати турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин ва my.mehnat.uz даги ушбу муаммонинг ечими шунга боғлиқ.

   Келинг, қайта ташкил этиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

Эътибор беринг!

Қайта ташкил этилгандан сўнг ушбу бўлинмага ўтиш тўғрисида ходим билан биринчи қўшимча келишувни ёки ушбу бўлимга янги ходимни қабул қилиш бўйича меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишдан олдин бўлим номини my.mehnat.uz да ўзгартириш зарур.


Масалан, 2021 йил 2 ноябрда ташкилотда турли бўлимлар функцияларининг бир қисмини “А” бўлимига ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқарилган. Бунда 2021 йил 3 ноябрдан “А” бўлими номи ўзгартирилиб, унга корхонанинг бошқа бўлинмаларидан айрим ходимлар ўтказилади. Кадрлар бўлими ходими биринчи навбатда ЯММТда бўлим номини ўзгартириши, сўнгра унга бошқа бўлимлардан ходимларни ўтказиш бўйича қўшимча шартномаларни рўйхатдан ўтказиши керак.

ЯММТда бўлинмалар номларидаги ўзгаришларни акс эттириш учун:

  1. my.mehnat.uz сайтидаги ташкилот кабинетига киринг.
  2. Ўнг менюда курсорни номини ўзгартирмоқчи бўлган бўлим устига олиб боринг ва “Қалам” қалқиб чиқувчи белгисини босинг.
  3. Жадвални тўлдиринг:
  • “Асосий бўлинма” устунига, агар танланган бўлим бошқа бўлимга ўтказилган бўлса, ўзгартириш киритинг. Белгиланган асосий бўлинма ўрнига сиз бўлим ўтказиладиган бошқа устунни танлашингиз мумкин;
  • “Бўлинманинг давлат тилидаги янги номи” устунини албатта тўлдиринг;
  • ҳоҳишингизга кўра “Бўлинманинг рус тилидаги янги номи” устунини тўлдиринг (сизга бўлинманинг янги номининг ўзбек тилидан рус тилига  аниқ таржимаси керак);
  • тегишли устунларга бўлинма номини ўзгартирган асос – буйруқ  тафсилотларини киритинг;
  • “Сақлаш” тугмасини босинг.
Эътибор беринг
Жадвални тўлдиришда жуда эҳтиёт бўлинг. “Сақлаш” тугмасини босишдан олдин киритилган маълумотларда хато ёки ноаниқликлар йўқлигига ишонч хосил қилинг. Хатони сақлаганингиздан кейин, уни тузатиш муаммоли бўлади.

Ўзгаришларни ўнг менюда ва ЯММТнинг бошқа бўлимларида сақлагандан кейин, бўлинма янги ном билан кўрсатилади. Шунингдек, барча яратилган маълумотларда ва ЯММТ кўчирмаларида бўлинма номининг ўзгариши тўғрисидаги ёзув акс этади.

  Амалда, ҳамма нарса қилиб бўлингандан сўнг, ўзгаришларда хатолик топилади. Агар биз имло ёки грамматик хато, ўтказиб юборилган сўз ҳақида гапирадиган бўлсак, унда “Асосийси - маъно” тамойилидан келиб чиққан ҳолда, бундай хатони қолдирган маъқул..

Эътибор беринг
Агар my.mehnat.uz сайтида бўлим яратишда унинг номида хатоликка йўл қўйилган бўлса, уни фақат ушбу бўлим бўш бўлгандагина тузатиш мумкин, яъни унда хали ҳеч қандай ходим маълумотлари йўқ бўлганда. Акс ҳолда, уни фақат ушбу йўриқнома маълумотларига мувофиқ қайта номлаш мумкин.

Кадрлар бўлими ходимлари баъзан бўлим номини ўзгартириш ва уни ЯММТ тизимига киритиш учун янги буйруқ чиқаришни таклиф қилишади. Ушбу вариант охирги чора сифатида қабул қилинади. Бунда бўлим номини ўзгартириш тўғрисидаги иккита ёзув электрон меҳнат дафтарчаларида кетма-кет акс эттирилади – хато ва тўғри.

Қўшимча маълумот ёки техник ёрдамни Телеграмм орқали ёки (71) 200-70-30 телефон орқали олишингиз мумкин”. 

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /publish/doc/text176445_qayta_tashkil_etishda_yammtda_bulim_nomini_uzgartirish_tartibi