ЯММТда ўриндошлар билан қайси меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак

preview

«Агар ўриндош ходимнинг асосий иш жойи битта ташкилотнинг ўзи бўлса, my.mehnat.uz сайтида улар  билан меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак? Агар my.mehnat.uz асосий иш жойи бошқа ташкилот бўлган таклиф қилинган ўриндошнинг  меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказмаса, нима қилиш керак?».

Kadrovik.uz илтимосига кўра ушбу икки вазиятни ҳал қилиш учун ёндашувларни ЯММТ ИДАК  бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:

 

1. Агар асосий иш жойи – битта ташкилот бўлса

– Агар ходим ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишласа ва ўриндошлик асосида бошқа мутахассиснинг ишини бажарса, my.mehnat.uz сайтида меҳнат шартномаси асосий иш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади, ўриндошлик эса акс эттирилмайди.

Ушбу ёндашув қуйидагилар билан боғлиқ:

  • ЯММТ тизимида ушбу шахснинг мазкур ташкилотдаги иши ҳақида маълумот аллақачон мавжуд;
  • агар ишда вақтинча бўлмаган ходимнинг ўрнига ёки бўш лавозим бўйича ишларни бажариш зарур бўлса, асосий иш берувчи ходимнинг  ўриндошлик асосида ишлашига рухсат беради. Бу вақтинчалик ҳолат саналади.

 

2. Агар асосий иш жойи бошқа ташкилот бўлса

Агар асосий иш жойи бошқа ташкилот бўлган ходим ўриндошлик асосидаги ишга жалб қилинса,  бу ҳолда ўриндош ходим билан меҳнат шартномаси my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Бунда, агар ходим аллақачон бошқа ташкилот билан ўриндошлик бўйича амалдаги меҳнат шартномасига эга бўлса, my.mehnat.uz ҳақиқатан ҳам ўриндош билан  шартномани рўйхатдан ўтказмаслиги мумкин.

Тизимдаги ушбу чеклов қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида белгиланган. Ўриндошлик асосида ҳамда  бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагича ёзилган:

  • «Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин»  .

Ушбу қоидадан келиб чиқиб, ходим биттадан ортиқ ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаши мумкин бўлган ҳолатлар истисно ҳисобланади.

Бироқ биз битта шахс билан 7 тагача ташкилот ўриндошлик асосида меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилган вазиятларга ҳам дуч келганмиз.

Шу билан бирга бир киши бир нечта ташкилотлар билан ўриндошлик асосидаги  меҳнат шартномаларини тузиши мумкинлиги истисно қилинмайди. Бундай вазиятда иш берувчи Дирекцияга бундай шартномани рўйхатдан ўтказиш имкониятини тақдим қилиш илтимоси билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда ушбу масала бўйича қарор қабул қилишда дирекция қонунчилик талабларидан келиб чиқишини эътиборга олиш керак.

Амалда бундай вазиятларда белгиланган тушунчаларни алмаштириш жуда кўп учрайди. Ушбу ҳолатларда мутахассис ва буюртмачи ўртасидаги муносабатлар кўпроқ муайян хизматларни бажариш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома белгиларига эга. Бу вазиятда ҳамма нарсани ўз номи билан аташ икки тараф учун манфаатлидир.  

                            Олег ГАЕВОЙ тайёрлади