Qonunchilik
OʻzR Qonunlari

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi bilan Qozogʻiston Respublikasi Mudofaa vazirligi oʻrtasida davlat havo kemalari parvozlari хavfsizligi sohasida hamkorlik toʻgʻrisida Bitim (Ostona, 2006 yil 4 sentyabr)

Polniy tekst dokumenta dostupen po adresu
Hujjatning toʻliq matnini oʻqish uchun avtorizatsiya qiling

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

ўртасида давлат ҳаво кемалари парвозлари

хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ*


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида 1998 йил 31 октябрда имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига риоя қилган ҳолда,

ишлатилаётган авиация паркининг бир турдалигини ва парвозлар хавфсизлиги аҳволидан ташвишланишнинг умумийлигини, авиация ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишни эътиборга олиб,

авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларига нисбатан қўлланилаётган текшириш ва олдини олиш тизимларига ўзаро ишонч принципларига асосланиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси давлат ҳаво кемаларининг авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларини текшириш ва улар тўғрисида маълумот тақдим этиш тартибларини такомиллаштиришдан ўзаро манфаатдорликни тан олиб,

ўз муносабатларини дўстлик ва шериклик руҳида қуришга интилишни тасдиқлаб,

...