Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида давлат ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Остона, 2006 йил 4 сентябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан

Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

ўртасида давлат ҳаво кемалари парвозлари

хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ*


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида 1998 йил 31 октябрда имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига риоя қилган ҳолда,

ишлатилаётган авиация паркининг бир турдалигини ва парвозлар хавфсизлиги аҳволидан ташвишланишнинг умумийлигини, авиация ҳодисаларининг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишни эътиборга олиб,

авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларига нисбатан қўлланилаётган текшириш ва олдини олиш тизимларига ўзаро ишонч принципларига асосланиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси давлат ҳаво кемаларининг авиация ҳодисалари ва авиация инцидентларини текшириш ва улар тўғрисида маълумот тақдим этиш тартибларини такомиллаштиришдан ўзаро манфаатдорликни тан олиб,

ўз муносабатларини дўстлик ва шериклик руҳида қуришга интилишни тасдиқлаб,

...