Ta’til pullarini hisoblab chiqish
Тавсияда:
– ҳисоб-китоб даврида барча ойларда тўлиқ ишлаб берилганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби:
ҳисоб-китоб даврини аниқлаш;
қўшимча иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш;
қўшимча иш ҳақининг ўртача ойлик суммасини ҳисоб-китоб қилиш;
ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш;
таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;
– ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар бўлганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;
– тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилиш.
Ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақтда ҳисоб-китоб қилиш қоидаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Иш вақтининг ойлик меъёрини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш кунидаги МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳисоб-китоб даврида барча ойларда тўлиқ ишлаб берилганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш тартиби
1-босқич. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг
Таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисоб-китоб даври – бу ходим таътилга чиққан ойдан олдинги ишлаган календарь ойларнинг сони МК 257-м. 1-қ.. Ушбу давр 12 ойни ташкил этади.
Тегишли ойнинг 1-кунидан 30-нчи (31-нчи) кунига қадар, февралда эса – 28-нчи (29-нчи) кунга қадар бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда календарь ой деб ҳисобланади.