Mehnat ta’tilining davomiyligini qanday hisoblash kerak
Тавсияномада:
– календарь таътил кунлари қандай ҳисобланади;
– ходимнинг таътиллари турларини қандай тўғри аниқлаш керак;
– масофадан туриб ишлайдиган ходимларга меҳнат таътилларининг давомийлигини ҳисоблашда нималарни билиш керак;
– агар ходим таътил даврида касал бўлса, таътил қандай сурилади.
Календарь таътил кунлари қандай ҳисобланади
Ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади,
. Таътилнинг давомийлигини ҳисоблашда дам олиш кунларини ҳам, шу жумладан якшанба кунларини ҳам киритинг. Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунларини эса таътилнинг давомийлигини белгилашда ҳисобга олманг.
Ишланмайдиган байрам кунлари МК 208-моддаси билан белгиланган:
- 1 январь – Янги йил;
- 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни;
- 21 март – Наврўз байрами;
- 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
- 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
- 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
- Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
- Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адха) диний байрамининг биринчи куни.
Агар ушбу байрам кунларининг бири таътил даврига тўғри келса, у таътилнинг давомийлигини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.
«Қурбон ҳайит» диний байрамининг биринчи куни – 2026 йил 27 май, чоршанба кунига тўғри келмоқда
. 28 май, пайшанба ва 29 май, жума – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари саналади. 30 май, шанба эса – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади
.
Меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда фақат ишланмайдиган байрам кунлари, жумладан – «Қурбон ҳайит» (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни ҳисобга олинмайди
. Бунда ҳисоб-китобга байрам кунларига тўғри келадиган кўчирилган дам олиш кунлари, шунингдек қўшимча ишланмайдиган кунлар киритилади.
Маълумот учун
Кўчириладиган дам олиш кунлари ва қўшимча ишланмайдиган кунлар ҳар йили Президент Фармонлари билан белгиланади.
2026 йил май ойида байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат таътилини ҳисоблаш...
Telegram kanali