Korxonada mehnatni muhofaza qilishni qanday tashkil etish kerak

23.11.2026
author avatar

Lenara XIKMATOVA

«Norma» eksperti

Тавсияномада:

– меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси ва иш берувчининг асосий мажбуриятлари;

– меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш;

– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг малакаси;

– меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар хизмати ва бухгалтериянинг вазифалари;

– меҳнатни муҳофаза қилиш харажатлари.

«Меҳнатни муҳофаза қилиш» – бу нима ва унинг талаблари қандай

Меҳнатни муҳофаза қилиш (кейинги ўринларда – ММ) – бу меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ва воситалари тизимидир.

ММнинг асосий вазифаси – ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек ходимларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно этиш ёки минималлаштиришдир.

Бошқача айтганда, иш ходимлар ўз меҳнат мажбуриятларини хавфсиз шароитларда, ҳаёти ва соғлиғига таҳдидсиз бажара олишлари мумкин бўлган тарзда ташкил этилиши керак.

Эътибор беринг
Ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилишлари ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашлари шарт.

Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари қуйидагилар билан белгиланади:

Иш берувчи нима қилиши шарт

Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш мақсадида иш берувчи ўз ҳисобидан ММ бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил этиши ва уларнинг бажарилишини таъминлаши...

lock

Davomini oʻqish uchun Kadrovik Pro ga obuna boʻling