Корхонада меҳнатни муҳофаза қилишни қандай ташкил этиш керак
Тавсияномада:
– меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси ва иш берувчининг асосий мажбуриятлари;
– меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш;
– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг малакаси;
– меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар хизмати ва бухгалтериянинг вазифалари;
– меҳнатни муҳофаза қилиш харажатлари.
«Меҳнатни муҳофаза қилиш» – бу нима ва унинг талаблари қандай
Меҳнатни муҳофаза қилиш (кейинги ўринларда – ММ) – бу меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ва воситалари тизимидир
.
ММнинг асосий вазифаси – ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек ходимларга хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно этиш ёки минималлаштиришдир.
Бошқача айтганда, иш ходимлар ўз меҳнат мажбуриятларини хавфсиз шароитларда, ҳаёти ва соғлиғига таҳдидсиз бажара олишлари мумкин бўлган тарзда ташкил этилиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари қуйидагилар билан белгиланади:
- Меҳнат кодекси;
- «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун;
- Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2025 йилдаги 819-сон қарори, у билан қуйидагилар тасдиқланган:
– Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова);
– Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом (2-илова);
– Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом (3-илова);
– Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил тўғрисидаги низом (4-илова).
Иш берувчи нима қилиши шарт
Ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш мақсадида иш берувчи ўз ҳисобидан ММ бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил этиши ва уларнинг бажарилишини таъминлаши...
Телеграм канали