Карантин даврида иш ҳақини қандай камайтириш мумкин

22.11.2021

Иш ҳақи билан боғлиқ масала – ҳозирги вақтда ҳам иш берувчи, ҳам ходимлар учун энг оғриқли масалалардан бири. Форс-мажор, ёмон молиявий аҳвол ва ҳисобварақда пуллар мавжуд эмаслиги сабабли  иш берувчи ташаббусига кўра иш ҳақини камайтириш имконияти ҳақида buxgalter.uz га юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ сўзлаб берди.

- Меҳнат шартлари, шу жумладан унга ҳақ тўлаш миқдори ҳам улар қандай тартибда  ўрнатилган бўлса, шундай  ўзгартирилади. Бунда меҳнат тўғрисидаги шартномалар шартлари, агар қонунда бошқача назарда тутилмаган бўлса, бир томонлама тартибда ўзгартирилиши мумкин эмас.

Меҳнатга  ҳақ тўлаш миқдори меҳнат шартномасининг зарур шарти эканлиги боис, умумий қоидага кўра, иш берувчи томонидан ходимнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Ушбу қоидадан истисно МКнинг 89-моддасида назарда тутилган. Фақат ушбу моддада кўрсатиб ўтилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини бир томонлама тартибда ўзгартиришга ҳақли.

Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

- Барча бошқа ҳолларда, жумладан форс-мажор ёки корхонанинг ҳисобварағида пуллар мавжуд бўлмаганда ходимнинг розилигини олишга тўғри келадими?

- Ҳа. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг илгариги даражасини сақлаб қолиш имконини бермайдиган сабабларни тушунтириши лозим. Агар иш берувчи бу вақтинчалик хусусиятга эгалиги ва муайян вақт ўтгандан кейин меҳнатга ҳақ тўлаш илгариги даражага қайтишини тушунтирса, кўп ҳолларда ходимлар бундай чорага кўнишади.

Агар иш берувчи ходимларни ишонтира олса, улар билан меҳнат  шартномасига қўшимча келишувлар тузилади. Қўшимча келишувда қуйидагиларни кўрсатиш зарур:

  • ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори;
  • у  белгиланган сана;
  • у жорий этилган муддат;
  • иш берувчининг ушбу муддат ўтгандан кейин ходимлар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг илгариги миқдорини ўрнатиш юзасидан мажбурияти.

Шартларни муайян чегарадан паст даражада ёмонлаштириш мумкин эмас

1. Қўшимча келишувнинг шартлари ходимнинг ҳолатини қонунчиликка нисбатан ёмонлаштиришига йўл қўйиб бўлмайди. Демак, унга қуйидаги шартлар киритилиши мумкин эмас:

  • иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномаси билан белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимга қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш тўғрисида;
  • тунги вақтдаги иш учун бир ярим баравар миқдордан, дам олиш ёки байрам кунлари, шунингдек иш вақтидан ташқари ишлар учун икки ҳисса миқдордан кам ҳақ тўлаш тўғрисида;
  • бюджет соҳаси ходимларига мансаб маошларини (тариф ставкаларини) қонунчилик билан белгиланган миқдорларга (тегишли тариф сеткасига) нисбатан камайтириш;
  • ходим томонидан қонун ҳужжатлари билан кафолатланган қўшимча ҳақ, устама, компенсация тўловларини олишнинг рад этилиши ёки уларнинг миқдорини қонунчилик билан белгиланган миқдорга нисбатан камайтириш тўғрисида.

Агар кўрсатилган ёки уларга ўхшаш шартлар барибир қўшимча келишувга киритилган бўлса, ходим уни имзолаганига қарамай, бундай шартлар МКнинг 5-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилади, юридик кучга эга бўлмайди.

2. Қўшимча келишув шартлари ходимлар аҳволини корхонанинг локал ҳужжатларида назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирмаслиги керак.

Масалан, корхонада касаба уюшма қўмитаси (ходимларнинг бошқа вакиллик органи) билан келишилган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида, мукофотлаш тўғрисида, йил учун иш якунлари бўйича мукофотлаш тўғрисида ва бошқалар тўғрисида низомлар тасдиқланган. Қўшимча келишувда ходимнинг аҳволини бундай локал ҳужжатларга қараганда ёмонлаштирадиган шартлар киритилиши даркор эмас.

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини вақтинча камайтириш учун, иш берувчи:

  • касаба уюшма қўмитаси (ходимларнинг бошқа вакиллик органи) билан келишилган ҳолда локал ҳужжатларга меҳнатга ҳақ тўлаш (мукофотлар, бошқа тўловлар) миқдори, у ўрнатиладиган сана, у қўлланадиган муддат ва иш берувчининг ушбу муддат ўтгандан кейин ходимлар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг илгариги миқдорини ўрнатиш юзасидан мажбуриятини кўрсатган ҳолда ўзгартиришларни тасдиқлаши;
  • ходимларнинг розилигини олган ҳолда улар билан меҳнат шартномаларига қўшимча келишувлар тузиши лозим.

3. Меҳнат соҳасида камситишнинг тақиқланиши ва тенг аҳамиятли меҳнатга тенг ҳақ тўлаш тамойилларига риоя қилиш лозим.

МКнинг 6-моддасида кўрсатилган жинси, ёши, эътиқоди, бошқа камситувчи асосларга боғлиқ ҳолда, шунингдек уларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб иш ҳақини ошириш ҳам, камайтириш ҳам мумкин эмас.

Бинобарин, битта ходимга нисбатан шундай ишчанлик қобилиятларига, иш стажига ва бир хил меҳнатининг натижаларига (ҳажми ва сифати бўйича) эга бўлган бошқа ходимга қараганда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш мумкин эмас.

- Агар корхонада карантин туфайли ишлаб чиқариш ҳажмлари қисқарган бўлса, бу ходим билан меҳнатга ҳақ тўлашни камайтиришни келишмаслик учун сабаб бўладими?

- Ҳа, ходимлар сонининг қисқаришига олиб келиши мумкин бўлган ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги унга биноан МКнинг 89-моддаси иш берувчига ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ўзгартиришга имкон берадиган сабабларидан биридир. Бу ҳолда ишдан бўшатишларнинг олдини олиш учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори камайтирилади.

Шу билан бир вақтда МК билан...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.