Бош бухгалтер алмашганда ишлар қандай топширилади
Корхонанинг бош бухгалтери алмашмоқда: аввалги бош бухгалтер ишларни топшириши, янгиси эса уларни қабул қилиб олиши керак. У ёки бу вазиятда бухгалтерия ҳужжатларини қабул қилиш-топшириш ишларини қандай қилиб тўғри ташкиллаштириш мумкин? Buxgalter.uz тушунтиради:
– Аввалги бош бухгалтер ишдан бўшаётганда ишларни янгисига топшириш тартиб-таомили амалдаги қонун ҳужжатларида аниқ акс эттирилмаган. Шунга қарамай, эҳтимолий салбий оқибатларни камайтириш учун ташкилот бундай тартиб-таомилни йўлга қўйиши керак. Ишдан бўшаш масаласидан бошлаймиз...
Бош бухгалтерни қачон ишдан бўшатиш мумкин?
Бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномаси умумий тусдаги турли асосларга кўра бекор қилиниши мумкин, улар МК
