Пригодится каждому кадровику в декабре:
Қачон ва қандай шартларда ҳомиладор аёлни ишдан бўшатиш мумкин (тушунтирувчи жадвал)
Кўп иш берувчилар, қачон иш ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни ишдан бўшатишга дахл қилганда, бу меҳнат низоси ва ташкилот учун салбий оқибатларга олиб келишидан қўрқишади. Хавфсираш тўлиқ тушунарли, сабаби ходимларнинг ушбу тоифаси меҳнатга оид муносабатларда юқори даражада ҳимояланган. Бироқ бу улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмаслигини билдирмайди.
Бунинг ҳаммасини қандай қилиб тўғри амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди:
- Ҳақиқатан, МКга биноан ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди (қуйида кўриб чиқиладиган битта истисно билан). Бошқа асослар бўйича буни амалга ошириш мумкин, бироқ айрим ҳолларда муайян шартларга риоя қилиш зарур:
Қачон ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи (болалари) бор аёллар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш МУМКИН |
|
Ишдан бўшатиш асоси |
Қандай асосларда |
Корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш (МКнинг 100-м. 2-қ. 1-б.)
МКнинг 100-моддаси 2-қисмининг барча қолган бандлари, шу жумладан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан ишдан бўшатиш қисмида 1-банд бўйича ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди |
Бу – ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёллар билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйиладиган ягона асос. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, ишдан бўшатиш уларни албатта ишга жойлаштириш билан амалга оширилади. Бу билан маҳаллий меҳнат органлари шуғулланади, бироқ иш берувчи у ерга бўшатилаётган ходималар тўғрисидаги маълумотларни юбориши керак
|
Тарафларнинг келишувига кўра (МК 97-м. 1-қ. 1-б.)
|
Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда исталган ходим билан, шу жумладан ҳомиладор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болалар бор аёл билан бекор қилиниши мумкин. Асосийси - бу меҳнат шартномасининг иккала тарафининг ўзаро келишуви бўлиши керак.
Келгусида муаммоларни олдини олиш учун келишувни ёзма шаклда тузишни тавсия қиламиз. Бундай ҳужжат ходима билан ҳақиқатан уни ишдан бўшатиш тўғрисида келишувга эришилганлигини тасдиқлайди |
Ходиманинг ўз ташаббуси (МК 99-м.) |
Ходима номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, исталган вақтда (ҳатто таътил ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида) 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходима ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт |
Меҳнат шартлари ўзгарганлиги муносабати билан ишлашни давом эттиришни рад этиш (МК 89-м.) |
Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир . Агар ходима янги шартларда ишлашни давом эттиришга рози бўлса, иш берувчи ўз ташаббуси билан у билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин эмас . Рози бўлмаслик ҳолатини тегишли далолатномани тузиш ёки ходимадан меҳнатнинг янги шартларида ишлашни давом эттиришни ёзма равишда рад этишни олиш билан тасдиқлашни тавсия қиламиз |
Меҳнат шартномасини муддати тугаши (МК 105-м)
|
Ҳомиладор аёл ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаши муносабати билан уни ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиш мумкин . Бу шуни англатадики, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни таклиф этиши, бундай иш бўлмаган тақдирда эса, - корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт. Асосийси, бу тиббий хулосага асосан ходиманинг соғлиғи ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаган иш бўлиши лозим. У таклиф қилинган жойга ўтишга рози бўлган тақдирда ишга ўтказиш расмийлаштирилади . Ходима таклиф этилган вакансиялардан бош тортган ёки ташкилотда мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда, ходима билан меҳнат шартномаси МКнинг 105-моддасига биноан бекор қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи у ҳақда маълумотларни маҳаллий меҳнат органига кейинчалик ишга жойлаштириш учун юбориши ва иш қидириш даврида, бироқ муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан эътиборан 3 ойдан ошмаган давр учун унинг иш ҳақини сақлаши шарт. Ҳомиладор аёллар ёки 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёллар билан меҳнат шартномаси худди шундай бекор қилинади, агар у ходимнинг ишда бўлмаган вақтига қабул қилинган бўлса - у ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади . |
Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши (МК 106-м.) |
Ҳомиладор аёллар ёки 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёллар билан меҳнат шартномасини тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиш мумкин. Уларнинг рўйхати МКнинг 106-моддасида белгиланган |
Меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар (МК 97-м. 5-б.)
|
Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер (бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим) билан тузилган меҳнат шартномасида ва қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин. Мисол: Бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномасида корхонада молиявий интизом бузилган тақдирда иш берувчи уни ишдан бўшатишга ҳақли эканлиги тўғрисидаги шарт ёзилган. Ушбу шартга риоя қилинмаган тақдирда иш берувчи ходима билан меҳнат шартномасини МКнинг 97-моддаси 5-банди бўйича бекор қилишга ҳақли, ҳатто у ҳомиладор бўлса ёки унинг 3 ёшга тўлмаган боласи бўлса ҳам |
Янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги (МК 97-м 6-б.)
|
МКда ҳомиладор аёллар ёки 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни ушбу асосга биноан ишдан бўшатишга нисбатан қандайдир чекловлар мавжуд эмас. Яъни бу мумкин, агар мазкур сайлаш ёки танловни ўтказиш тартибини белгилайдиган норматив ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Масалан, Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга асосан ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача болалари бўлган аёллар эгаллаб турган лавозимларга танлов эълон қилинмайди. |
Дастлабки синовнинг қониқарсиз натижаси каби ишдан бўшатиш асоси ҳақида алоҳида гапириш лозим . Гап шундаки, ишга қабул қилишда дастлабки синов ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга белгиланмайди . Агарда ҳомиладорлик ишга жойлашгандан кейин - синов муддати давомида рўй берса, синов тўғрисидаги шарт ўз кучини йўқотади. Тегишинча, синов натижаси қониқарсиз бўлганлиги муносабати билан бундай ходималар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.